Тирик қолганлар йўқ: Россияда бедарак йўқолган самолёт ҳалокатга учрагани маълум бўлди
Ҳозирда воқеа жойида қутқарувчилар иш олиб бормоқда.

Россиянинг Амур вилоятида йўқолган Ан-24 самолёти қулаган бўлиб чиқди. Бу ҳақида РИА Новости нашри хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт ичида жами 49 киши бўлган. Улардан 5 нафари бола, 6 нафари эса экипаж аъзоси экани хабар қилинган.
Ҳозирда ҳалокат содир бўлган жойда қутқарувчилар ва мутахассислар иш олиб боряпти. 25 нафар қутқарувчи ва 5 та техника воситаси сафарбар этилган, қўшимча равишда 4 та ҳаво кемаси экипажлари билан тайёр ҳолатга келтирилган. Бироқ ҳозирча тирик қолганлар аниқланмаган.
Аввалроқ парвоз давомида самолёт билан алоқа узилгани ва у радардан йўқолиб қолгани хабар қилинганди.







