Хитойда эпидемик ҳолат: чикунгуня иситмасининг минглаб юқтириш ҳолатлари аниқланди
Муттахассислар касаллик тарқалишини чивинлар, иқлим ўзгариши ва заиф иммунитет билан боғламоқда.

Хитойнинг Гуандун провинциясида чикунгуня иситмаси эпидемияси қайд этилди. Bloomberg агентлигининг ёзишича, июль ойининг бошидан бери Фошан шаҳрида 3100 дан ортиқ одам ушбу вирусни юқтирган. Бу мамлакатда сўнгги йигирма йил ичида кузатилган энг йирик чикунгуня эпидемияси ҳисобланади.
Вилоят расмийлари маълумотларига кўра, касалликнинг илк ҳолати июль ойи бошларида аниқланган. Вируснинг кенг тарқалишига жавобан чивинларга қарши курашиш бўйича фавқулодда чоралар кўрилмоқда.
Муттахассисларнинг қайд этишича, тропик вируслар – жумладан, денге иситмаси, безгак ва Зика – сўнгги йилларда янги ҳудудларга тарқалмоқда. Бунга асосан глобал иқлим ўзгаришлари, халқаро саёҳатлар сонининг ортиши ва аҳолининг ушбу вирусларга қарши заиф иммунитети сабаб бўлмоқда.







