Жаҳон

Европа Иттифоқи АҚШга нисбатан 90 млрд евролик бож чораларини эълон қилишга тайёр

Музокаралар 1 августга қадар ижобий натижа бермаса, тарифлар 7 августда кучга кириши мумкин.

Европа Иттифоқи АҚШга нисбатан 90 млрд евролик бож чораларини эълон қилишга тайёр

Европа Иттифоқи Қўшма Штатлар билан савдо масаласида келишувга эришилмаса, АҚШ экспортига 90 миллиард евродан ортиқ божхона тўловлари жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Oxu.az нашри Европа дипломатик доираларига таянып хабар бермоқда.

 

Маълум қилинишича, 7 августгача томонлар ўртасида савдо келишуви имзоланмаса, Европа Иттифоқи томонидан жавоб чораси сифатида АҚШдан олиб кириладиган айрим маҳсулотларга 30 фоизгача бўлган бож тўловлари қўлланиши кутилмоқда. Ушбу чораларга автомобиллар, авто эҳтиёт қисмлар, фуқаролик авиацияси воситалари ҳамда бошқа саноат маҳсулотлари киради.

 

Аввалроқ, июль ойи ўрталарида АҚШ президенти Дональд Трамп 1 августдан бошлаб Европа Иттифоқидан импорт қилинадиган деярли барча товарларга 30 фоиз, пўлат ва алюминий маҳсулотларига эса 50 фоизлик божлар жорий этилишини эълон қилган эди.

 

Европа Иттифоқи фавқулодда ҳолатга тайёргарлик доирасида савдо музокараларини тезлаштирган. ЕИ савдо комиссари Марош Шефчович бу борада АҚШ Савдо вазири Говард Лутник билан тўғридан-тўғри мулоқот олиб бормоқда. Брюссель томонидан 1 август музокаралар учун “охирги муддат” сифатида белгиланаётган бўлса-да, қарши божлар 7 августда кучга кириши мумкин.

 

Европа томони савдо уруши кучайиши Европа иқтисодий хавфсизлигига таҳдид солишини маълум қилган ва АҚШнинг ҳар қандай бир томонлама иқтисодий чораларига қатъий жавоб қайтарилишини билдирган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.