Жаҳон

Москвада ўзбекистонлик мигрант ногирон эркакни уриб ўлдирди

26 ёшли жиноятчи Россияда ноқонуний яшаб келган ва ҳозирда ҳибсда.

Москвада ўзбекистонлик мигрант ногирон эркакни уриб ўлдирди

Россиянинг Москва вилоятига қарашли Щёлково шаҳрида содир бўлган аянчли воқеа бўйича тергов ҳаракатлари бошланди. Расмий маълумотларга кўра, 26 ёшли Ўзбекистон фуқароси томонидан 49 ёшли кар-соқов эркакка нисбатан жисмоний куч қўлланилиши оқибатида у вафот этган.

 

Воқеа 2025 йил 20 июль куни чиқинди контейнерлари яқинида юз берган. Маҳаллий бошқарув компаниясида вақтинчалик ишчи сифатида фаолият юритаётган икки муҳожир ахлатни саралаётган пайтда, кар-соқов эркак ишоралар орқали норозилик билдирган. Гумонланувчилар унинг ҳаракатларини тажовуз сифатида қабул қилганликларини билдиришган.

 

Шундан сўнг, мигрантлардан бири уни калтаклаган. Жабрланувчининг қорнига икки марта, бошига эса бир марта кучли зарба берилгани аниқланган. Эркак ҳеч қандай қаршилик кўрсатмаган бўлса-да, йиқилиб тушганидан сўнг бошини ерга уриб, оғир жароҳат олган. Гумонланувчилар ҳодиса изларини яшириш мақсадида унинг жасадини буталар орасига олиб бориб, воқеа жойидан қочиб кетган.

 

Терговчилар кузатув камералари орқали жиноят тафсилотларини аниқлаб, гумонланувчини қўлга олишга муваффақ бўлишди. У Россияда ноқонуний яшаб келган бўлиб, ҳозирда ҳибсда сақланмоқда.

 

Унга нисбатан “Эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга олиб келган оғир тан жароҳати етказиш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.