Жаҳон

АҚШ Демократик партиясининг рейтинги тушиб кетди

У сўнгги 30 йилдаги энг паст даражага пастлаган.

АҚШ Демократик партиясининг рейтинги тушиб кетди

Тhe Wall Street Journal газетаси томонидан ўтказилган сўровномага кўра, сайловчиларнинг 63 фоизи демократларнинг фаолиятига салбий муносабатда, фақат 33 фоизи эса уларга ижобий баҳо берган. Таққослаш учун, Республикачилар партиясига нисбатан салбий муносабат ижобий баҳодан атиги 11 фоизга юқори, Доналд Трампга нисбатан эса бу фарқ 7 фоизни ташкил қилади.

 

Фақат 8 фоиз америкаликлар Демократик партияни “жуда ижобий” деб баҳолаган, республикачилар орасида бу кўрсаткич икки баравардан ҳам юқори — 19 фоиз.

 

“Трамп иқтисодиёт, инфляция, божлар ва ташқи сиёсат каби масалаларда танқид қилинаётган бўлса-да, сайловчилар айнан шу йўналишлар бўйича демократларга эмас, республикачиларга кўпроқ ишонишмоқда”, дея қайд этади WSJ.

 

Демократлар ҳозирда фақат икки йўналишда — соғлиқни сақлаш ва эмлаш масалаларида республикачилардан устунликни сақлаб қолган. Шу фонда демократлар ёзги танаффус даврида сайловчилар билан, жумладан, республикачилар назорат қилаётган округларда ҳам, учрашувлар ўтказишни режалаштирмоқда.

 

Норозилик кайфиятлари 2018 йилда Демократик партияга Вакиллар палатасида кўпчилик ўринни қайтариб олишга ёрдам берган. Ҳозир буни такрорлаш учун уларга атиги бир нечта ўринда ғалаба қозониш кифоя — республикачилар айни пайтда Конгрессда 219 ўринга эга, демократлар эса 212 та ўринни эгаллаган, яна тўрт ўрин эса бўш.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.