Жаҳон

Каспий денгизи қуриб бормоқда

Олимлар денгиз сатҳининг кескин пасайишини Орол денгизи фожиасининг такрорланиши дея баҳоламоқда.

Каспий денгизи қуриб бормоқда

Каспий денгизи сатҳи сўнгги йилларда сезиларли даражада пасайиб, тарихий паст кўрсаткичларга етди. Мутахассисларнинг фикрича, бу жараёнга глобал иқлим ўзгариши, юқори даражадаги буғланиш ва Волга ҳамда Урал дарёларининг сув ҳажмининг камайиши асосий сабаб бўлмоқда. Хусусан, Россия ва Қозоғистон ҳудудларида денгиз чекиниб, қуруқ туб юзага чиқмоқда.

 

Бу ҳолат нафақат Каспий бўйидаги мамлакатлар, балки бутун минтақавий экотизим учун жиддий хавф туғдирмоқда. Денгизга хос бўлган ноёб ҳайвонот дунёси, жумладан, Каспий тюленлари ва қимматбаҳо балиқ турлари — балиқчилик учун муҳим ресурслар йўқолиш арафасида турибди. Шу билан бирга, қуриган ҳудудлардан кўтарилиши мумкин бўлган туз ва чанг зарралари инсон саломатлигига таҳдид солади.

 

Европа Иттифоқи ва бир қатор халқаро ташкилотлар Каспий экотизимидаги бу ўзгаришларни Орол денгизи инқирозига қиёсламоқда. Олимлар бу жараённи тўхтатиш учун давлатлараро ҳамкорлик ва кескин экологик чоралар зарурлигини таъкидламоқда. Шу мақсадда Каспий бўйидаги давлатларга иқлим стратегиясини кучайтириш ва дарёларни муҳофаза қилиш бўйича тавсиялар берилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, 1960–80 йилларда Орол денгизи ҳам сув манбаларининг нотўғри бошқаруви оқибатида қуриб кетган ва бутун минтақада экологик, иқтисодий ҳамда соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳалокатли оқибатлар келтириб чиқарган эди. Каспий денгизи ҳам айни йўлдан бораётгани олимларни жиддий хавотирга солмоқда.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.