Жаҳон

Колумбия университети Фаластинни қўллаган талабаларни ўқишдан четлатди

Намойиш пайтида 78 киши ҳибсга олинди, 4 талаба шифохонага ётқизилди.

Колумбия университети Фаластинни қўллаган талабаларни ўқишдан четлатди

АҚШнинг нуфузли Колумбия университети Фаластинни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган норозилик намойишларида иштирок этган 80 га яқин талабага нисбатан интизомий чора кўрди. Университет раҳбарияти томонидан чиқарилган қарорга кўра, айрим талабаларнинг ўқишдан четлатилиши бир йилдан уч йилгача давом этади. Четлатилганлар университетга қайтиши учун расмий кечирим хати топшириши талаб қилинмоқда.

 

Санкциялар асосан Бутилер кутубхонасини эгаллаб, Фаластинлик ёзувчи Базеел ал-Аражга бағишланган тадбир ўтказган талабалар гуруҳи аъзоларига нисбатан жорий этилган. Намойишчиларни тарқатиш учун университет раҳбарияти Нью-Йорк полициясини чақирган, натижада 78 киши ҳибсга олинган, тўрт нафар талаба бош мия чайқалиши ташхиси билан касалхонага ётқизилган.

 

Талабалар ҳаракати вакили ҳисобланган Columbia University Apartheid Divest (CUAD) ташкилоти бу ҳолатни университет тарихида битта сиёсий норозилик ҳаракати учун қўлланилган энг кенг кўламли жазо сифатида баҳолаган. Уларнинг иддаосига кўра, бундай кескин чораларга университет ва АҚШдаги Трамп маъмурияти ўртасида, илгари тўхтатилган 400 миллион долларлик федерал маблағни тиклаш юзасидан олиб борилган музокаралар сабаб бўлган.

 

Барча босимларга қарамай, талабалар Фаластин масаласидаги фаолликларини давом эттириш ниятида эканликларини маълум қилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.