Жаҳон

Таиланд-Камбоджа можароси кучаймоқда: жанглар курорт ҳудудларга яқинлашди

Баҳсли ибодатхона ҳудуди сабабли бошланган тўқнашувлар ортидан 130 мингдан ортиқ фуқаро хавфсиз жойларга кўчирилди.

Таиланд-Камбоджа можароси кучаймоқда: жанглар курорт ҳудудларга яқинлашди

Таиланд ва Камбоджа ўртасида бир неча кундан буён давом этаётган қуролли можаролар жанубга силжиб, машҳур курорт ҳудудларга яқинлашмоқда. Бу ҳақда маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

 

Дастлаб, тўқнашувлар икки давлат ўртасидаги шимолий чегара чизиғи бўйлаб кузатилган бўлса, ҳозирда янги жанубий фронт очилгани маълум қилинмоқда. Хусусан, жанговар ҳаракатлар Таиланднинг Трат ва Чантхабури провинцияларида олиб борилмоқда. Мазкур ҳудудлар пойтахт Бангкокдан 200 км, машҳур Паттайя курорт шаҳридан эса атиги 150 км масофада жойлашган.

 

Таиланд расмийлари хабарига кўра, Камбоджа армияси Трат провинцияси ҳудудидан давлат чегарасини бузиб ўтишга уринишган, аммо Таиланд ҳарбийлари уларни орқага чекинишга мажбур қилган. Воқеа ортидан Таиланд Ҳарбий-денгиз кучлари ҳам жанговар ҳолатга келтирилиб, ҳудудга жойлаштирилган.

 

Можарога сабаб сифатида Преахвихеа ибодатхонаси атрофидаги баҳсли ҳудуд кўрсатилмоқда. Қуролли тўқнашувлар оқибатида ҳозирга қадар 30 га яқин одам ҳалок бўлгани, чегарага яқин ҳудудлардан эса тахминан 130 минг киши хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилингани билдирилмоқда.

 

Хавфсизлик чоралари кучайтирилиб, халқаро ташкилотлар ҳар икки томонни зудлик билан муросага чақирмоқда.

custom img

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни узайтиради: Алишер Усмонов рўйхатдан чиқарилади

Қарор Латвия аввалги эътирозидан воз кечиб, овоз беришда бетараф қолганидан сўнг маъқулланган.

custom img

«Келишув бўлмаса, Эронни йўқ қиламиз»: Трамп БМТда Эрон ҳақида гапирди

Дональд Трамп бошқа давлатларни Теҳронни иқтисодий жиҳатдан яккалашга ва музокарага мажбурлашга чақирди.

custom img

Эронга парвозлар тўхтатилди: Туркиянинг учта авиакомпанияси қарор қабул қилди

Туркиянинг Turkish Airlines, AJet ва Pegasus авиакомпаниялари 21 сентябрдан Эронга ва Эрондан амалга ошириладиган рейсларни тўхтатди. Бу АҚШнинг Эрон авиация секторига нисбатан янги санкциялари кучга кириши фонида юз берди.

custom img

Мактабдаги отишма: Туркияда 10 киши яраланди

15 ёшли ўқувчи милтиқ билан мактаб олдига бориб, отишма уюштирган.

custom img

5 млрд доллар ажратилади: АҚШ Яқин Шарқ энергетикасини тиклашни таклиф қилди

Умумий қиймати 10 млрд долларга етиши мумкин бўлган фонд Ҳурмуз бўғозига нефт ва газ ташишда қарамликни камайтирувчи инфратузилмани ривожлантиришга ҳам йўналтирилади.

custom img

Генераллар ҳам қутула олмади: Хитойда икки юқори мартабали ҳарбий ҳайдалди

Генераллар партияга садоқатсизлик, гуруҳбозлик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва коррупцияда айбланган.

custom img

Янги чеклов: АҚШ Эрон авиакомпанияларининг дунё бўйлаб парвозларини тўхтатмоқчи

Эрон авиакомпанияларига хизмат кўрсатадиган хорижий аэропорт ва компаниялар АҚШ санкцияларига дуч келиши ҳамда доллар тизимидан узилиши мумкин.

custom img

Италия мактабларида хорижий ўқувчилар сони чекланади: бурқа ва ниқоб кийиш ҳам тақиқланади

Айрим хорижлик ўқувчиларнинг ота-оналарига итальян тилини ўрганиш мажбурияти юклатилиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"