Жаҳон

Туркияда ўғил онасини таёқ билан уриб ўлдирди

Жиноятчининг илгари ҳам гиёҳвандлик бўйича 11 маротаба ҳуқуқбузарлиги аниқланган.

Туркияда ўғил онасини таёқ билан уриб ўлдирди

24 июль куни Туркиянинг Адана вилояти Юрегир туманида жойлашган Селаҳаддин Эйюби маҳалласида аянчли воқеа юз берди. Расмий маълумотларга кўра, 27 ёшли Ўғуз Четин исмли шахс онаси Теслиме Четин (63 ёш) билан ўзаро жанжал оқибатида унга тан жароҳати етказган.

 

Дастлабки суриштирувларга кўра, Ўғуз Четин онасидан пул талаб қилган, бироқ рад жавоби олганидан сўнг, у билан оғзаки тортишувга киришган. Можаро жисмоний тўқнашувга айланиши натижасида у онасини таёқ билан урган. Олинган оғир тан жароҳатлари оқибатида Теслиме Четин воқеа жойида вафот этган.

 

Воқеадан сўнг гумонланувчи фавқулодда хизматларга қўнғироқ қилиб, “онам ҳушини йўқотди” дея ёлғон маълумот берган. Тез тиббий ёрдам гуруҳи етиб келганида аёлнинг ҳаётини сақлаб қолиб бўлмаганлиги аниқланган.

 

Аниқланишича, Ўғуз Четин илгари “гиёҳванд моддалардан фойдаланиш” билан боғлиқ 11 та жиноят иши юзасидан рўйхатда турган. Воқеа юзасидан Адана вилояти полицияси ҳузуридаги Қотиллик бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилди. Ўғуз Четин қўлга олиниб, процессуал тартибда судга олиб чиқилди ва чиқарилган суд ҳукмига кўра ҳибсга олинган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.