Жаҳон

Туркияда ўрмон ёнғинлари кучаймоқда: икки вилоят табиий офат зонаси деб эълон қилинди

120 та туман аҳолиси эвакуация қилинди, 12 минг қутқарувчи сафарбар этилган.

Туркияда ўрмон ёнғинлари кучаймоқда: икки вилоят табиий офат зонаси деб эълон қилинди

Туркиянинг Ўртаер денгизи соҳилларида жойлашган ҳудудларда янги ўрмон ёнғинлари юзага келгани ортидан мамлакат ҳукумати Измир ва Билежик вилоятларини табиий офат зонаси деб эълон қилди. Бу ҳақда Туркия Ички ишлар вазири Али Ерликая расмий баёнот берган.

 

Ёнғинлар Оқсув шаҳри маркази ва унга туташ ҳудудларда кенг миқёсда тарқалган. Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кўплаб уйлар бўшатилиб, фуқаролар эвакуация қилинган. Кучли шамол натижасида алангалaр қирғоқбўйи ҳудудларга ҳам тарқалиб, асосий автомобиль йўллари вақтинча ёпилган.

 

Манавгат шаҳрида ҳам уйлар ва инфратузилма хавф остида қолган. Ёнғинларни бартараф этиш ишларига ўт ўчирувчилар билан бир қаторда, маҳаллий аҳоли, полиция сув пуркагичлари, шаҳар коммунал хизматлари, шунингдек, вертолётлар ва самолётлар жалб этилган. Ёнғинга қарши ҳаракатлар ҳаво ва қуруқликдан мувофиқлаштирилган тарзда олиб борилмоқда.

 

Вазир Ерликаянинг таъкидлашича, 27 июндан 24 июлга қадар мамлакат бўйлаб 120 та туман ёнғин хавфи сабаб эвакуация қилинган. Бу давр мобайнида 12 мингдан ортиқ қутқарувчи ўрмон ёнғинларига қарши курашган.

 

Бир ой давом этган ёнғинлар оқибатида 311 та уй бутунлай вайрон бўлган ёки жиддий зарар кўрган. Уйсиз қолган фуқаролар учун ғарбий вилоятларда 85 та вақтинча бошпана ташкил этилган.

 

Ички ишлар вазирлиги табиий офат зонасида ёнғинлар тўлиқ бартараф этилгунга қадар фавқулодда ҳолатга яқин даражада хавфсизлик чораларини кучайтирганини билдирган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.