Жаҳон

Трамп Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги можарога аралашди

У икки давлат ўртасидаги кескинлик Ҳиндистон-Покистон зиддиятига ўхшашлигини таъкидлади.

Трамп Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги можарога аралашди

АҚШ президенти Дональд Трамп Жанубий-Шарқий Осиёда кучайган ҳарбий кескинлик бўйича баёнот берди. У Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги зиддиятни тинч йўл билан ҳал қилишга тайёрлигини маълум қилди.

 

Бу ҳақда Трамп ўзининг “Truth Social” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.

 

Маълум қилинишича, АҚШ раҳбари Камбоджа бош вазири Хун Сен ва Таиланд бош вазири вазифасини бажарувчи Пхумтам Вечайчай билан телефон орқали мулоқот ўтказган. Улар билан бўлган суҳбатда Трамп АҚШнинг икки давлат билан олиб бораётган савдо музокараларига уруш салбий таъсир кўрсатишини алоҳида таъкидлаган.

 

"Биз тарифлар бўйича савдо битимлари юзасидан музокаралар олиб бормоқдамиз, аммо уруш давом этса, биз ҳеч қандай шартнома имзоламаймиз. Буни мен уларга тўғридан-тўғри айтдим", — дея баёнот берган Трамп.

 

Унинг сўзларига кўра, телефон суҳбати якунида ҳар икки томон ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёрлигини билдирган. Трамп, шунингдек, мазкур можаро Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинликни эслатишини ҳам қайд этди.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.