Жаҳон

Туркияда тарихий иссиқлик: ҳаво ҳарорати илк бор +50 даражадан ошди

Бу глобал иқлим исишининг хавотирли белгиси сифатида баҳоланмоқда.

Туркияда тарихий иссиқлик: ҳаво ҳарорати илк бор +50 даражадан ошди

25 июль куни Туркия тарихида илк бор ҳаво ҳарорати +50 даражадан юқорига кўтарилди. Мамлакатнинг жануби-шарқий ҳудудида жойлашган Ширнак вилоятининг Силопи туманида расман +50,5°C иссиқлик қайд этилди. Бу — Туркия метеорология хизматлари тарихидаги энг юқори ҳарорат кўрсаткичи сифатида рўйхатга олинди.

 

Туркия Метеорология Бошқармаси маълумотларига кўра, бу ҳолат жорий ёзда мамлакатда ҳукм сураётган узоқ муддатли аномал иссиқ тўлқинлари натижасидир. Мутахассислар фикрича, бу глобал иқлим ўзгаришларининг яққол кўринишларидан биридир.

 

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда Ўзгидромет кузатувлари тарихида ҳозиргача мамлакат ҳудудидаги бирорта метеорологик станцияда +50°C ёки ундан юқори ҳарорат расмий равишда қайд этилмаган. Энг юқори кўрсаткичлар одатда +46…+47°C оралиғида бўлган.

 

Аммо иқлим ўзгаришлари жараёнлари давом этса, келгусида бу рекорд кўрсаткичларга яқинлашиш эҳтимоли мавжуд, дейди мутахассислар.

 

Ҳозирда нафақат Туркия, балки Яқин Шарқ, Марказий Осиё ва Шимолий Африка давлатларида ҳам иссиқ тўлқинлар ортидан фавқулодда ҳарорат кўрсаткичлари кузатилмоқда.

 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Туркияда тарихий иссиқлик: ҳаво ҳарорати илк бор +50 даражадан ошди | Zamon.uz