Жаҳон

Куала-Лумпурда Таиланд ва Камбоджа ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар бошланди

Музокараларга Малайзия бош вазири воситачилик қилади.

Куала-Лумпурда Таиланд ва Камбоджа ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар бошланди

Бугун, 28 июль куни Таиланд ва Камбоджа Малайзияда қуролли тўқнашувларни тўхтатиш бўйича музокараларни бошлашга келишиб олди. Бу ҳақда Малайзия ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ҳасан баёнот берган.

 

Музокараларга келишилганига қарамай, Таиланд ҳукумати Камбоджа йирик ҳарбий операцияни режалаштираётганини маълум қилди. Расмий баёнотда камбоджалик ҳарбийларнинг ҳаракатлари тартибсиз экани ва ҳарбий уруш қоидаларини бузиши мумкинлиги қайд этилган. Шу билан бирга, томонлар ўзаро ўт очишни тўхтатишга тайёрланаётгани билдирилди.

 

Маълумотларга кўра, 24 июль куни бошланган қуролли тўқнашувларда камида 33 нафар ҳарбий ва тинч аҳоли ҳалок бўлган. Минглаб одамлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. 27 июль куни Таиланд делегациясига бош вазир вазифасини бажарувчи Пхумтам Вечаячай, Камбоджа томони эса бош вазир Хум Манет бошчилик қилиши кутилмоқда.

 

Можарога Таиланд томонидан Камбоджа ҳудудига дрон разведкаси ва авиазарбалар берилгани, Камбоджа томонидан эса “мудофаа чоралари” сабаб сифатида келтирилмоқда. Икки давлат ўртасидаги йиллар давом этаётган чегара низоси айниқса Преахвихеа ибодатхонаси атрофидаги ҳудудлар устидан даъволар туфайли авж олган. 2008 йилда ушбу ибодатхона UNESCO мероси рўйхатига киритилгач, можаро яна кескинлашган эди.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.

Куала-Лумпурда Таиланд ва Камбоджа ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар бошланди | Zamon.uz