Жаҳон

Озарбайжон илк бор Украинага табиий газ етказиб берди

Бу стратегик аҳамиятга эга ва узоқ муддатли ҳамкорлик учун муҳим асос деб қаралмоқда.

Озарбайжон илк бор Украинага табиий газ етказиб берди

Озарбайжон тарихда илк бор Украина ҳудудига табиий газ етказиб берди. Бу ҳақда Украина давлат энергетика компанияси “Нафтогаз” бошқаруви раиси Сергей Корецкий расмий баёнот берди.

 

Унинг сўзларига кўра, газ етказиб бериш синов тариқасида Трансболқон газ йўлаги орқали амалга оширилди. Корецкий бу қадамни ҳажм жиҳатидан кичик, аммо стратегик аҳамиятга эга ва узоқ муддатли ҳамкорлик учун муҳим асос деб атади.

 

Мазкур ташаббус “Нафтогаз” компаниясининг Озарбайжон давлат нефть компанияси — SOCAR билан газ импортига оид илк шартнома имзолагани ортидан амалга ошди.

 

Украина энергетика вазири Светлана Гринчукнинг таъкидлашича, Трансболқон йўлаги — бу Украина, Молдова, Руминия, Болгария ва Туркия орқали ўтувчи йирик магистрал газ тизими бўлиб, у орқали нафақат Озарбайжон газини, балки Туркия ва Греция терминалларига етказилган суюқ газни ҳам Украина ҳудудига олиб кириш мумкин.

 

Вазир бу битим икки давлат ўртасида олиб борилган узоқ музокаралар ва фаол дипломатик саъй-ҳаракатларнинг натижаси эканини алоҳида таъкидлади.

custom img

Исроил бир ҳафта ичида Ғарбий Соҳилда 100 дан ортиқ фаластинликни ҳибсга олди

Ҳибсга олинганлар орасида болалар, журналистлар ва яқинда маҳбуслар алмашинуви доирасида озод қилинган собиқ маҳбус ҳам бор.

custom img

Жазоир БАА билан дипломатик алоқаларни узди

Жазоир бунга БААнинг провокацион ҳаракатлари сабаб бўлганини билдирди.

custom img

Эрон билан можаро 2029 йилгача чўзилиши мумкин — WSJ

Mожаро 2029 йил январида АҚШнинг навбатдаги президенти лавозимига киришганидан кейин ҳам давом этиши мумкин.

custom img

Трамп ҳар бир катта ёшли америкаликка 5 минг доллардан беришни ваъда қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Республикачилар партияси ноябрь ойидаги оралиқ сайловлардан сўнг Конгресс устидан назоратни сақлаб қолса, ҳар бир вояга етган АҚШ фуқаросига 5 минг доллардан дивиденд тўлашни ваъда қилди.

custom img

Трамп уч нафар яқин ёрдамчисига 45 минг доллардан Рождество совғаси берган

Ҳуқуқшунос бундай тўловлар федерал қонунчиликка зид бўлиши мумкинлигини айтди.

custom img

Apple iPhone 18 Pro ва 18 Pro Мах'ни тақдим этди

Янги моделларга 12 сентябрдан олдиндан буюртма бериш мумкин. Қурилмалар 18 сентябрдан сотувга чиқарилади.

custom img

Суриянинг Идлиб вилоятида қурол омбори портлади: 14 киши ҳалок бўлди

Расмийлар ҳодисага нима сабаб бўлганини ҳозирча маълум қилмади.

custom img

Яқин Шарқдаги кескинлик фонида Brent нефти нархи 100 долларга яқинлашди

Нефть нархининг ошишига АҚШ ва Эрон ўртасидаги қарама-қаршиликнинг кучайиши сабаб бўлмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"