Жаҳон

Ҳиндистон илк бор коинотга гуманоид робот юборишга тайёрланмоқда

“Вйоммитра” номли одамсимон роботнинг коинотга юборилиши 2025-йил декабрь ойига режалаштирилган.

Ҳиндистон илк бор коинотга гуманоид робот юборишга тайёрланмоқда

Ҳиндистон Космик Тадқиқотлар Ташкилоти (ISRO) коинотга илк бор одамсимон роботни юборишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу миссия мамлакатнинг илк бошқариладиган космик парвози — “Гаганяан” дастурининг муҳим синов босқичларидан бири бўлади.

 

ISRO вакили В. Р. Нараянаннинг маълум қилишича, декабрь ойида Вйоммитра номли аёл қиёфасидаги гуманоид робот иштирокида парвоз амалга оширилади. “Вйома” санскрит тилида “коинот”, “Митра” эса “дўст” деган маънони билдиради.

 

Махсус ишлаб чиқилган ушбу робот коинотга учириладиган капсула ичида автоном тарзда парвоз қилади. Миссиянинг асосий мақсади — космик кеманинг барча муҳим тизимларини, жумладан ҳаёт таъминоти, бошқарув ва хавфсизлик тизимларини реал фазо шароитида синовдан ўтказишдан иборат.

 

Агар декабрдаги миссия муваффақиятли якунланса, Ҳиндистон 2026-йил давомида яна иккита учувчисиз космик парвозни амалга оширишни режалаштирган. Шундан сўнг, 2027-йил март ойида “Гаганяан” бошқариладиган парвози амалга оширилади. Бу ҳақида бош вазир Нарендра Моди илгари расман эълон қилган.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.