ЖССТ: Чикунгунья вируси 119 мамлакатда тарқалди, миллиардлаб одам хавф остида
Касаллик чивин чақиши орқали юқади ва ҳали унга қарши вакцина мавжуд эмас.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан берилган расмий огоҳлантиришга кўра, чикунгунья вируси глобал соғлиқни сақлаш тизими учун тобора жиддий хавфга айланмоқда. Мутахассислар ушбу вирус ҳозирда 119 та мамлакатда аниқланганини ва тахминан 5,6 миллиард аҳолининг саломатлигига таҳдид солаётганини маълум қилган.
ЖССТ маълумотларига кўра, вирус Ҳинд океанидаги ороллар ва Африка қитъасининг шарқий соҳили бўйлаб кенг тарқалмоқда. Хусусан, Мадагаскар, Сомали ва Кения каби давлатларда касаллик ҳолатлари ортиб бормоқда.
Европада эса чикунгунья вируси билан боғлиқ ҳолатлар авваламбор импорт орқали аниқланмоқда. Францияда вируснинг маҳаллий юқиши тасдиқланган, Италияда эса шубҳали ҳолатлар қайд этилган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, вирус тез тарқалувчи хусусиятга эга бўлиб, унга қарши вакцинаси ҳали мавжуд эмас. Касаллик одатда чивин чақиши орқали юқади ва балғамли иситма, бўғимлардаги оғриқ, ҳолсизлик каби аломатлар билан намоён бўлади.
ЖССТ фуқароларни ҳушёр бўлишга, тропик ҳудудларга саёҳат қилаётганда ҳимоя чораларини кўришга ва чивинларга қарши профилактика воситаларидан фойдаланишга чақирмоқда.







