Жаҳон

Нью-Йорк марказида отишма содир бўлди, унда 5 киши ҳалок бўлган

Осмонўпар бинога кириб борган ҳужумчи аввал бир неча кишини, сўнгра ўзини отиб ўлдирган.

Нью-Йорк марказида отишма содир бўлди, унда 5 киши ҳалок бўлган

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри марказида жойлашган Парк Авенюдаги осмонўпар биносида содир бўлган отишмада камида 5 киши, жумладан, бир полиция ходими ва қуролланган ҳужумчи ҳалок бўлди. Ушбу бино Blackstone инвестиция компанияси, KPMG, Deutsche Bank ва NFL (Миллий футбол лигаси) бош қароргоҳи жойлашган марказий молиявий ҳудудда жойлашган.

 

Нью-Йорк шаҳри полиция комиссари Жессика Тиш берган баёнотга кўра, 27 ёшли Шейн Тамура исмли ҳужумчи қора BMW машинасидан тушиб, M4 русумли автоматик қурол билан бинога кирган. У бинога кириш қисмида NYPD ходими Дидарул Исломни отиб ўлдирган, сўнгра бир аёл ва хавфсизлик ходимини ҳам отган. Учинчи қурбон 33-қаватда ҳалок бўлган.

 

Ҳужумчи ҳодиса жойида ўз жонига қасд қилган. Яна бир жабрланувчи касалхонага ётқизилган. Расмийларнинг таъкидлашича, ҳозирча ҳужумнинг аниқ сабаблари номаълум, аммо федерал агентликлар воқеани фаол равишда тергов қилмоқда. Полициячи Дидарул Ислом — икки фарзандли, Бангладешлик муҳожир бўлган ва учинчи фарзандини кутяпган рафиқаси бўлгани айтилган.

 

Шаҳар мэри Эрик Адамс марҳум полициячининг жасоратини эътироф этиб, “У Нью-Йоркликларни ҳимоя қилишда ҳалок бўлди, у ҳақиқий қаҳрамон эди”, деди. Ҳозирда воқеа жойи ўраб олинган, хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.