Жаҳон

Россияда мигрантларга таксичилик қилиш тақиқланди

Янги қарорга кўра, чет элликлар патент асосида такси хизматларида ишлай олмайди.

Россияда мигрантларга таксичилик қилиш тақиқланди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри раҳбарияти патент асосида ишлаётган муҳожирларга такси хизматларида фаолият юритишни тақиқлади. Губернатор Александр Беглов томонидан имзоланган ҳужжатга кўра, ушбу чеклов 2025 йил охиригача амал қилади ва 10 кундан кейин кучга киради.

 

Қарорга мувофиқ, иш берувчиларга ўз ҳайдовчилар таркибини қайта кўриб чиқиш учун уч ойлик ўтиш даври берилади. Бу вақт ичида компаниялар муҳожир ҳайдовчиларни ишдан бўшатиши ва уларнинг ўрнига Россия фуқароларини ишга қабул қилиши керак бўлади.

 

Расмийларга кўра, мазкур чора такси хизматлари сифатини ва хавфсизлигини ошириш билан бирга, маҳаллий аҳолига қўшимча иш ўринлари яратади. Бироқ июль ойида шаҳар парламенти спикери Александр Бельский бундай қарорлар “коллапс”га олиб келиши мумкинлигини таъкидлаган эди.

 

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил бошида Россиянинг 49 минтақасида, жумладан, аннексия қилинган ҳудудларда муҳожирлар фаолиятига чекловлар киритилган эди. Бу чора-тадбирлар 2024 йил март ойида Crocus City Hall’даги террор ҳужумидан сўнг кучайтирилди. Ўзбекистон ва Тожикистондан келган ишчилар асосий таъсир кўрган гуруҳ бўлиб қолмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россияда мигрантларга таксичилик қилиш тақиқланди | Zamon.uz