Камчаткада 8,7 магнитудали зилзила юз берди
Бир нечта ҳудудда цунами хавфи эълон қилинган.

Россиянинг Камчатка яриморолида 8,7 магнитудали зилзила юз берди, дея хабар бермоқда маҳаллий нашрлар.
Қайд этилишича, бу 1952 йилдан бери минтақадаги энг кучли зилзила ҳисобланади. Ижтимоий тармоқларда даҳшатли видеолар тарқалмоқда.
Камчатка, Курил ороллари, Япониянинг деярли бутун шарқий қирғоқлари, Аляска ҳамда Американинг Калифорния ва Орегон штатлари учун цунами хавфи эълон қилинди.
Цунамининг биринчи тўлқини аллақачон Шимолий-Курилск қирғоқ зонасига етиб борган, баъзи жойларда аҳоли пункти ва балиқчилик корхонасини сув босган. Маҳаллий аҳоли эвакуация қилинган.







