Жаҳон

Террор таҳдиди сабабли Ҳиндистон-Покистон сув келишуви тўхтатилди

“Sindx” операцияси ортидан Деҳли Покистонга сув битими бўйича қатъий шарт қўйди.

Террор таҳдиди сабабли Ҳиндистон-Покистон сув келишуви тўхтатилди

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Субраманиам Жайшанкарнинг парламентда берган баёнотига кўра, мамлакат Покистон Ҳинд дарёси сувларига оид келишувни тиклашини терроризмга барҳам берилиши билан боғламоқда.

 

Жайшанкар Ҳиндистон парламентининг юқори палатасида “Синдх” ҳарбий операцияси юзасидан бўлиб ўтган муҳокамаларда сўзга чиқиб, Ҳинд дарёси бўйича 1960-йилда имзоланган битим “дўстона ниятлар асосида тузилганини”, аммо бу ҳужжатнинг руҳига йиллар давомида зарар етказилганини таъкидлади.

 

Унга кўра, Покистон Ҳинд дарёси, шунингдек, унинг ирмоқлари Ченаб ва Желум устидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган. Аммо Ҳиндистон 22 апрель куни Жамму ва Кашмирдаги теракт ортидан битимни тўхтатганини билдирган. Расмий Нью-Деҳлининг маълум қилишича, 26 кишининг ҳаётига зомин бўлган ҳужум ортида трансчегаравий терроризм аломатлари аниқланган.

 

Шундан сўнг, 7 май куни Ҳиндистон армияси “Синдх” номли ҳарбий операцияни бошлади ва Покистон ҳудудидаги нишонларга зарба берди. Покистон бунга жавобан ҳарбий чора кўрди. 10 майда томонлар ўт очишни тўхтатиш борасида келишувга эришган, аммо Ҳиндистон ҳали операция тугамаганини билдирган.

 

Жайшанкар баёнотида шундай деди: “Ҳинд дарёси бўйича келишув тикланиши учун Покистон терроризмни қўллаб-қувватламаслигини амалда исботлаши керак”.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Террор таҳдиди сабабли Ҳиндистон-Покистон сув келишуви тўхтатилди | Zamon.uz