Жаҳон

Европаликлар НАТО ва ЕИ раҳбарларини танимайдими?

Бу бўйича 7 та давлатда сўровнома ўтказилди.

Европаликлар НАТО ва ЕИ раҳбарларини танимайдими?

Халқаро европа Ҳаракати (ЭМИ) томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, европаликларнинг 40 фоиздан ортиғи НАТО Бош котиби Марк Рутте ва Европа дипломатияси раҳбари Кажа Каллас каби сиёсатчиларни билмайди.

 

Қайд этилишича, европаликларнинг 48 фоизи Еврокомиссия (ЕК) раҳбари Урсула фон дер Ляйеннинг фаолиятидан яхши хабардор, яна 23 фоизи у ҳақида кам эшитган. Шу билан бирга, кўплаб етакчи сиёсатчилар кўпчилик учун деярли нотаниш бўлиб қолмоқда: респондентларнинг 41 фоизи Рютте, 45 фоизи Европа парламенти президенти Роберт Метсола ва 48 фоизи Каллас ҳақида ҳеч қачон эшитмаган.

 

Сўров натижаларига кўра, респондентларнинг атиги 21 фоизи Рутте, 18 фоизи Метсола ва 14 фоизи Каллас билан тўлиқ таниш эканлигини айтган. Европа Иттифоқининг йирик сиёсий арбоблари орасида энг кам танилгани Мудофаа бўйича Европа комиссари Андриус Кубилиусдир - респондентларнинг 60 фоизи у ҳақида ҳеч қачон эшитмаган.

 

Тадқиқот Европа Иттифоқининг етти мамлакати: Германия, Франция, Италия, Испания, Полша, Руминия ва Швециянинг 3,5 минг фуқароси ўртасида ўтказилди.

 

Тадқиқот натижалари 28 июль куни Халқаро Европа Ҳаракати расмий сайтида эълон қилинган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Европаликлар НАТО ва ЕИ раҳбарларини танимайдими? | Zamon.uz