Жаҳон

Пекинда тошқин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 44 нафарга етди

Ҳозирда 80 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинган.

Пекинда тошқин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 44 нафарга етди

Хитой пойтахти Пекинда юз берган кучли ёмғирлар ва сув тошқинлари оқибатида вафот этганлар сони 44 нафарга етгани маълум қилинди. Бу ҳақда мамлакат фавқулодда вазиятлар хизматларига таяниб, "Синхуа" агентлиги хабар берди.

 

Расмий маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлардан ташқари яна тўққиз нафар фуқаро бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Аввалроқ 30 киши вафот этгани ва 80 мингдан ортиқ аҳоли хавфсиз ҳудудларга кўчириб ўтказилгани маълум қилинган эди.

 

23—29 июль кунлари Пекин шаҳри ва унинг атрофидаги бир нечта туманларда — хусусан, Миюн, Хуайроу, Янсин ва Пинггу туманларида — кучли ёғингарчилик қайд этилган. Ушбу табиий офат мазкур ҳудудларга энг катта зарар етказди.

 

Айни пайтда фавқулодда хизматлар томонидан сув тошқини оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Табиий офат сабабли юзага келган талафотларни камайтириш мақсадида Хитой ҳукумати томонидан 200 миллион юан (тахминан 28 миллион АҚШ доллари) миқдорида маблағ ажратилди.

custom img

2026 йилги Жаҳон чемпионати финали қолдирилмайди — FIFA

Канададаги ўрмон ёнғинлари сабаб финал қолдирилиши ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади.

custom img

Трамп Канадага янги божлар билан таҳдид қилди

АҚШ президенти Оттавани ўрмонларни етарли даражада бошқармаётганликда айблаб, ёнғинли вазиятларни “бепарволик” деб баҳолади.

custom img

Исроил қамоқхоналарни Нил тимсоҳлари билан қўриқламоқчи

Тимсоҳлардан фойдаланиш қамоқхоналардан қочиш ҳолатларининг олдини олиш ва қўриқлаш харажатларини камайтиришга хизмат қилиши мумкин.

custom img

Мексикада 7,3 магнитудали зилзила содир бўлди

Зилзиладан кейин Тинч океани қирғоқларида цунами хавфи бўйича огоҳлантириш эълон қилинган.

custom img

Apple яна дунёдаги энг қиммат компанияга айланди

Apple бозор қийматини 4,88 триллион долларга етказиб, Nvidia'ни ортда қолдирди.

custom img

АҚШ хорижий талабалар ва журналистлар визаси муддатини қисқартиради

Янги тартиб Федерал реестрда эълон қилинганидан 60 кун ўтиб кучга кириши мумкин.

custom img

Трамп Хитойни сайловларга аралашганликда айблади

Аммо у 2020 йилги АҚШ президентлик сайловларига аралашганлик даъволарини тасдиқловчи аниқ далилларни тақдим этмаган.

custom img

Эрон Қувайтдаги АҚШ ҳарбий объектларига зарба берди

Ироқ ва Қатар ҳудудларида ҳам портлашлар кузатилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"