Жаҳон

Польшанинг энг йирик авиакомпанияси ёқилғини тежаш учун самолётларга янги ўриндиқлар ўрнатади

14 мингта янги ўриндиқ Recaro томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у самолёт оғирлигини камайтириш ва хизмат харажатларини пасайтириш имконини беради.

Польшанинг энг йирик авиакомпанияси ёқилғини тежаш учун самолётларга янги ўриндиқлар ўрнатади

Польшанинг энг йирик авиакомпанияси — LOT Polish Airlines ўз самолётларида ёқилғи сарфини камайтириш, хизмат кўрсатиш харажатларини қисқартириш ва йўловчиларга қулайликни ошириш мақсадида янги, енгил ва замонавий ўриндиқлар ўрнатишни бошлайди.

 

Avia News нашри маълумотига кўра, компания илк маротаба Boeing 737 MAX 8 ва Airbus A220 самолётларига Германиянинг Recaro компанияси томонидан ишлаб чиқилган 14 минг дона юпқа ўриндиқларни жорий этади. Уларнинг биринчи намунаси жорий йил якунига қадар йўловчиларга тақдим этилади.

 

Янги ўриндиқларнинг афзалликлари қуйидагилардан иборат:

 

Ҳар бир ўриндиқда 60 Вт қувватли USB Type-C порти мавжуд бўлиб, телефон ва ноутбукни қувватлаш имконини беради;

 

Ичимлик учун токча ва қопқоқли қурилма ушлагичи бўлган дизайн;

 

Созланадиган бош суяги ёстиғи — бўйинга қулайлик яратади;

 

Оғирлиги 10 кг дан кам бўлган ўриндиқлар самолёт оғирлигини камайтиради, бу эса ёқилғи тежамкорлигига хизмат қилади;

 

Техник хизмат кўрсатиш харажатлари пасаяди.

 

 

Нега ўриндиқлар кўк рангда?

 

Авиация соҳасидаги мутахассислар фикрига кўра, кўк ранг хотиржамлик, ишонч ва осойишталикни уйғотади. Бу йўловчиларнинг стресс даражасини пасайтиради, юрак уриши ва нафас олишни секинлаштиради. Шунингдек, кўк матоларда кир камроқ кўринади, бу эса парвозлар оралиғида тозаликни сақлашда амалий аҳамият касб этади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.