Жаҳон

Россия мактабларида мигрант болаларга пуллик таълим жорий этилиши мумкин

Қонун лойиҳаси бюджет харажатларини камайтириш ва ўқитиш сифатини яхшилашга қаратилган.

Россия мактабларида мигрант болаларга пуллик таълим жорий этилиши мумкин

Россия Либерал-демократик партияси (ЛДПР) раҳбари Леонид Слуцкий бошчилигидаги бир гуруҳ депутатлар мамлакат Давлат Думасига хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг фарзандлари учун 10–11-синфларда бепул таълим олиш имкониятини бекор қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини тақдим этмоқда. Бу ҳақда “ТАСС” ахборот агентлиги хабар берди.

 

Тақдим этилган қонун лойиҳасига кўра, “Россия Федерациясида таълим тўғрисида”ги қонунда тегишли ўзгартишлар киритилиши назарда тутилган. Унга мувофиқ, хорижлик ўқувчилар юқори синфларда фақат пуллик асосда ўқишлари мумкин бўлади. Бепул таълим фақат Россиянинг халқаро шартномалари ёки федерал қонунларида белгиланган ҳолларда сақлаб қолинади.

 

Депутат Слуцкий таъкидлаганидек, Россияда айни пайтда мактаб ўқувчилари учун тахминан 900 мингта ўрин етишмаяпти. Унинг фикрича, айниқса янги қурилган ҳудудларда муҳожир болаларнинг кўплиги мактаблар ва ўқитувчиларга босимни кучайтирган, бу эса таълим сифати пасайишига олиб келмоқда.

 

Қонун лойиҳаси ташаббускорларига кўра, бу чора таълим инфратузилмаси юкини камайтиради ҳамда Россия бюджети учун қўшимча енгиллик яратади.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россия мактабларида мигрант болаларга пуллик таълим жорий этилиши мумкин | Zamon.uz