Жаҳон

Россиялик эркак 418 марта клиник ўлимни бошдан кечирди

Юрак ритмини кузатувчи қурилма беморнинг ҳаётини юзлаб марта сақлаб қолган.

Россиялик эркак 418 марта клиник ўлимни бошдан кечирди

Россиянинг Перм ўлкасида яшовчи 53 ёшли Ярослав исмли фуқаро 418 марта клиник ўлим ҳолатини бошдан кечирди. Ҳар бир ҳолатда юрагига ўрнатилган кардиовертер-дефибриллятор қурилмаси унинг ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда “Комсомольская правда” нашри хабар берди.

 

Ярославда 2019 йилда юрак тутилишидан сўнг қоринча тахикардияси ривожланган. 2025 йилнинг март ойида унга юрак уриш ритмини кузатиб борувчи ва керак бўлганда электр импульси орқали юракни ишга туширувчи махсус қурилма – кардиовертер-дефибриллятор ўрнатилган.

 

Мазкур қурилма одатда беш йил давомида хизмат қилади, аммо июль ойида бемор касалхонага ётқизилган ва қурилма тўрт ой ичида энергиясини тўлиқ сарфлаб бўлганлиги аниқланган. Сабаби — дефибриллятор ушбу муддат ичида 418 марта клиник ўлим ҳолатида ишга тушган ва шунингдек, 3 500 марта юрак аритмиясини аниқлаган.

 

Шифокорларнинг таъкидлашича, бу ҳолатлар ўз вақтида аниқланмаганида ёки қурилма ишламаганида, беморнинг ҳаёти хавф остида қолган бўларди. Ярославга беш соатлик операция ўтказилиб, янги қурилма ўрнатилди. Ҳозирда у соғлом ҳаёт тарзига мослашмоқда.

custom img

Музокара бўлиши учун Эрон кемаларга ҳужум қилмасин — АҚШ

Яқин Шарқда АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши бошлаган уруши олти ойдан ошди. Бироқ можаро ҳали ҳам якунланмаган ва унинг кўлами янги йўналишлар билан кенгайиб бормоқда. Томонлар ўртасида ҳарбий зарбалар давом этаётган бир пайтда, музокаралар, иқтисодий босим ва Ҳурмуз бўғози устидан назорат масалалари ҳам тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

custom img

Кореяда иш жойини ўзгартириш учун Миграция агентлиги розилиги талаб этилмайди

E-9 визаси билан ишлаётган фуқаролар учун иш жойини ўзгартиришдаги айрим маъмурий чекловлар олиб ташланди.

custom img

Непалда сув тошқинлари оқибатида етказилган зарар 2,56 млрд доллардан ошди

Зарар миқдорига уй-жойлар, мулк ва инфратузилма объектларининг вайрон бўлиши билан боғлиқ йўқотишлар киритилган.

custom img

FIFA ва UEFA ўртасида Инфантино режаси сабабли можаро кучайди

FIFA АҚШ судига киритган ҳужжатида UEFA’ни Жанни Инфантино ва ташкилот раҳбариятига қарши “туҳмат кампанияси” олиб боришда айблади.

custom img

Ж.Д. Венс АҚШ ва Эрон ўртасидаги можарони «уруш» деб ҳисобламаслигини айтди

АҚШ вице-президентининг айтишича, ҳозир АҚШ ва Эрон ўртасида фаол отишмалар олиб борилмаяпти.

custom img

Тарихда илк бор 65 ёшдан ошганлар сони 5 ёшгача бўлган болалар сонидан ошиб кетди

Туғилиш даражасининг пасайиши ва умр кўриш давомийлигининг ошиши дунё демографик мувозанатини ўзгартирмоқда.

custom img

Истанбулда омбор ёнди: қуюқ тутун шаҳар осмонини қоплади

Истанбулнинг Тузла туманидаги чарм саноати мажмуасида жойлашган логистика омборида ёнғин чиқди. Ёнғин қисқа вақт ичида кучайиб, атрофдаги ҳудудларга ҳам тарқалган.

custom img

Нью-Йоркда 8-синфгача бўлган ўқувчиларга сунъий интеллектдан фойдаланиш тақиқланди

Юқори синф ўқувчилари учун йилига икки марта сунъий интеллект саводхонлиги дарслари ўтказилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"