Жаҳон

Хитойда қариялар уйини сув босди: 31 киши ҳалок бўлди

Расмийлар хавфсизликда хатоларга йўл қўйилганини тан олди.

Хитойда қариялар уйини сув босди: 31 киши ҳалок бўлди

Хитой пойтахти Пекин яқинидаги Миюн туманида жойлашган қариялар уйида кучли ёмғирлар ва тошқинлар оқибатида 31 нафар фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақида маҳаллий ҳукумат вакиллари расмий баёнот берди.

 

Фожиа жорий ҳафта бошида юз берган бўлиб, ёмғир натижасида тошган дарё сувининг пасттекисликда жойлашган қариялар уйини сув босиши оқибатида юзага келган. Ўша вақтда муассасада 77 нафар киши – ходимлар ва ногирон фуқаролар бўлган. Қутқарувчилар томонидан 48 нафари эвакуация қилинган, бироқ 31 киши ҳалок бўлган.

 

Расмийларнинг билдиришича, тошқинлар натижасида фақат Пекиннинг ўзида 44 киши ҳаётдан кўз юмган. Ҳудуддаги экстремал об-ҳаво шароити қисқа фурсатда бутун йил давомида ёғадиган миқдордаги ёғингарчиликка тенг бўлган. Фожиадан сўнг расмийлар оммавий тарзда узр сўради ва хавфсизлик режалари етарлича тўлиқ бўлмаганини тан олди.

 

Қариялар уйидаги ҳодиса айниқса жамоатчилик эътиборини тортган бўлиб, сув сатҳи айрим ҳудудларда икки метргача кўтарилгани қайд этилди. Кўплаб фуқаролар ва уларнинг яқинлари қутқарувчилар ёрдамида тирик қолган бўлса-да, кўплар ҳалок бўлганлар орасида қолмоқда.

custom img

Афғонистонда 7 та хусусий университет фаолияти бир йилга тўхтатилди

Шунингдек, 2 та университетнинг лицензияси бекор қилинди.

custom img

Эрон иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда — Трамп

АҚШ президенти Теҳрон билан қисман музокаралар олиб борилаётганини ва келишувга эришилиши мумкинлигини таъкидлади.

custom img

UEFA Инфантиноға қарши тергов бошлаши мумкин

Текширув Инфантино UEFA бош котиби бўлиб ишлаган даврда собиқ ходимага тўланган олти хонали компенсация билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

Хитойга “Дельфин” тайфуни ёпирилди: 1 миллиондан ортиқ одам эвакуация қилинди

Табиий офат оқибатида олти киши жароҳатланган, 50 мингдан ортиқ бино электр таъминотисиз қолган.

custom img

Куба энергетика инқирози фонида қуёш энергиясига ўтишни тезлаштирмоқда

Мамлакатда сўнгги икки йил ичида 59 та қуёш электр парки қурилган, ҳукумат эса уларнинг сонини янада оширишни режалаштирмоқда.

custom img

Россиянинг яна 11 ҳудудида мигрантлар учун “Амина” иловаси мажбурий бўлади

"Амина” мобил иловаси ишлатмаган мигрант миграция режимини бузган деб ҳисобланиб, мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкин.

custom img

Эрон олий раҳбари Мужтабо Хоманаий акс этган видео эълон қилинди

Лавҳа қачон ва қаерда суратга олингани маълум қилинмаган.

custom img

Илҳом Алиев Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди

Томонлар Озарбайжон–АҚШ стратегик шериклигини янги босқичга олиб чиқишга келишиб олди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"