Жаҳон

АҚШда 80 йил аввал ажралган ака-сингил бир-бирларини топишди

Оналари руҳий шифохонага ётқизилгач, отаси болаларга қарай олмагани боис улар турли оилаларга берилган.

АҚШда 80 йил аввал ажралган ака-сингил бир-бирларини топишди

Америка Қўшма Штатларида ҳаётий бурилишларга бой инсоний воқеа рўй берди: туғилганидан кўп ўтмай ажралиб кетган Мариан Гриффин (80 ёш) ва Доналд Хефке (81 ёш) орадан деярли 80 йил ўтиб, бир-бирларини топишди. Бу ҳақда gazeta.ru ABC News манбасига таянып хабар бермоқда.

 

Улар 1946 йилда, яъни болалик чоғларидаёқ бир-бирларидан ажралиб қолган. Руҳий касалликка чалинган оналари шифохонага жойлаштирилган, отаси эса болаларга ёлғиз қарай олмагани сабабли, Мариан саккиз ойлик, Доналд эса бир ёшга тўлмаган вақтда васийликка топширилган.

 

Доналд 1963 йилда ўз яқинларини излашга ҳаракат қилган, аммо Марианнинг асраб олувчи оиласи бу борадаги мулоқотни рад этган. Мариан эса акаси борлигини мутлақо билмаган.

 

Орадан йиллар ўтиб, Доналднинг қизи Денис Бейкер терговга киришди. У 20 йилдан ортиқ вақтни ҳужжатларни ўрганиш, ДНК платформалари орқали изланишларга сарфлади. Нихоят, Марианнинг ўғли Ancestry платформасида ДНК натижаларини жойлаштиргач, улар орасида қариндошлик аниқланиб, боғланиш имкони туғилди.

 

Ҳозирча улар ҳали шахсан учрашишмаган — бири Калифорнияда, иккинчиси Флоридада яшайди. Бироқ улар бир-бирларини топганидан ҳаяжонда ва яқинда учрашишни режалаштиришмоқда.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.