Жаҳон

"ChatGPT" ўз фойдаланувчиларини таътилга юборади

Маълумотларга кўра, янги функция сунъий интеллект билан соғлом ва хавфсиз мулоқот муҳитини яратишга хизмат қилади.

"ChatGPT" ўз фойдаланувчиларини таътилга юборади

OpenAI компанияси ChatGPT сунъий интеллект тизимига фойдаланувчилар саломатлиги ва соғлом мулоқотни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги функция — танаффус эслатмаларини жорий этмоқда.

 

Бу ҳақда Oxu.Az OpenAI’нинг расмий сайтига таянилиб хабар берди.

 

Янги функция орқали ChatGPT узоқ суҳбатлар давомида фойдаланувчиларга “қалқиб чиқувчи” ойналар кўринишида юмшоқ эслатмалар беради. Эслатмаларда мулоқотни давом эттириш ёки танаффус қилиш бўйича танлов таклиф этилади. Масалан: “Шунчаки текшириб кўряпман. Анчадан бери суҳбатлашяпсиз — балки дам олиш вақти келгандир?”

 

OpenAI ушбу тизим фойдаланувчига соғлом ва мувозанатли сунъий интеллект тажрибасини тақдим этиш, у билан мулоқотни янада масъулиятли қилишни мақсад қилганини маълум қилган.

 

Бунгача бир қатор оммавий ахборот воситалари ChatGPT айрим ҳолатларда фойдаланувчиларга ҳаддан ташқари ижобий жавоб бериши ёки хатоликларга йўл қўйиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди. Жумладан, руҳий тушкунлик ҳолатидаги шахсларга берилган баъзи жавоблар жиддий хавф туғдириши мумкинлиги таъкидланган.

 

Шу боис OpenAI хавфли саволлар юзасидан чатбот эҳтиёткорлик билан жавоб беришини таъминлашга киришди. Энди у бевосита маслаҳат бериш ўрнига, фойдаланувчининг фикрлашига туртки бўладиган саволлар орқали мулоқотни давом эттиради.

 

Янги танаффус функцияси эса фойдаланувчиларга суҳбат жараёнида фикрларини қайта кўриб чиқиш, ахборотни танқидий баҳолаш ҳамда ишончлилигини таҳлил қилиш имконини беришни кўзда тутади.

custom img

АҚШ Эроннинг учта нефть танкерига зарба берди

Ҳужум ИИҚК томонидан АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг икки кемасига баллистик ракеталар учирилганидан кейин амалга оширилган.

custom img

EИ давлатлари ноқонуний мигрантларни Европадан ташқаридаги қайтариш марказларига юбормоқчи

Дания, Германия, Австрия, Нидерландия ва Греция бу борада учинчи давлатлар билан келишувлар тузишни режалаштирмоқда.

custom img

БМТ дунё харитасини ўзгартиришни маъқуллади

Қарор Меркатор проекциясида Африканинг ҳақиқий ҳажми акс эттирилмагани билан боғлиқ.

custom img

Қозоғистонга пуллик электрон кириш рухсатномаси виза ҳисобланмайди — эксперт

ETA учун тўлов виза тўлови ҳисобланмайди, бироқ мажбурий тартиб жорий этилса, саёҳатчилар учун қўшимча харажатга айланиши мумкин.

custom img

Украина уч кунлик сулҳ жорий этди

5–8 сентябрь давом этадиган сулҳ АҚШ вакилларининг Россия ва Украина ташрифлари арафасида жорий этилиши кутилмоқда.

custom img

АҚШ хорижий давлат хизматчилари фарзандларига фуқаролик беришни чекламоқчи

Таклиф хорижий элчихона ва консулликларнинг айрим ходимлари фарзандларига ҳам тааллуқли бўлиши мумкин.

custom img

Саудия Арабистони АҚШдан 5 миллиард долларлик авиабомбалар сотиб олади

Битим доирасида 227 ва 907 килограммлик 10 мингта авиабомба етказиб берилиши кўзда тутилган.

custom img

Трамп Россия ва Украинага музокаралар учун вакилларини юбормоқда

Украина президенти Владимир Зеленский учрашувлар давомида ҳаво ҳужумларини тўхтатишга тайёрлигини билдирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"