Жаҳон

Арманистон ва Озарбойжон ўртасидаги стратегик йўлак АҚШ назоратига ўтади

АҚШ назоратидаги янги транзит келишуви Жанубий Кавказдаги тинчлик жараёнида бурилиш нуқтаси бўлиши айтилмоқда.

Арманистон ва Озарбойжон ўртасидаги стратегик йўлак АҚШ назоратига ўтади

АҚШ президенти Доналд Трумп 8 август куни Оқ уйда Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан тарихий битим имзолаши кутилмоқда. Битимга кўра, Озарбойжонни Нахичеван билан боғловчи ва Арманистон ҳудудидан ўтувчи стратегик транспорт йўлаги АҚШ назоратига ўтади.

 

Реутерс хабарига кўра, йўлак “Трумп Роуте фор Интернатионал Пеасе анд Просперитй” (TRIPP) номи билан аталади ва Боку ҳамда Ереван ўртасида узоқ йиллик баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб келган транзит масаласини ҳал қилади.

 

Арманистон аввал йўлакни фақат ўз назорати остида очишга тайёр эди, аммо Озарбойжон бунга рози бўлмади. Энди эса Арманистон АҚШга транзит йўналишини ривожлантириш учун узоқ муддатли эксклюзив ҳуқуқ беради. АҚШ бу йўналишда инфратузилма қурилиши ва бошқарувини консорциумга топширади.

 

Битим доирасида томонлар, шунингдек, 1992 йилда можарога воситачилик қилиш учун тузилган Минск гуруҳини тугатиш ҳақида ҳам келишади. АҚШ расмийлари бу келишув Озарбойжоннинг “Иброҳим келишувлари” ташаббусига қўшилишига йўл очиши мумкинлигини билдирмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.