Жаҳон

Лукашенко президентликка қайта номзодини қўймаслигини эълон қилди

Шунингдек, Беларусь раҳбари ўғлини ворис сифатида кўрсатиш ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

Лукашенко президентликка қайта номзодини қўймаслигини эълон қилди

Беларусь президенти Александр Лукашенко Time журналига берган интервьюсида ўғли Николай Лукашенкoни ўзининг вориси сифатида кўрсатиш ҳақидаги миш-мишларни рад этди. Давлат раҳбари бу масала бўйича шахсий фикрини билдирар экан, бундай гаплар унинг ўғлини ранжитиши мумкинлигини таъкидлади.

 

“Йўқ, у менинг ворисим эмас. Сиз буни сўрашингизни билардим. Йўқ, йўқ, йўқ”, — деди Лукашенко.

 

Шунингдек, у келажакда президентликка ўз номзодини қайта қўйиш режалари йўқлигини маълум қилди. Беларусь раҳбари мамлакатда сиёсий ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини инкор этмай, уларни “инқилобий эмас, балки эволюцион йўл билан” амалга оширишга чақирди.

 

2025 йил 27 январда Александр Лукашенко еттинчи марта Беларусь президенти этиб сайланган эди. У 1994 йилдан буён мамлакатни бошқариб келмоқда. Навбатдаги президентлик сайлови 2030 йилда ўтказилиши режалаштирилган.

 

Лукашенкoнинг кенжа ўғли Николай ҳозирда Пекин университетида ва Беларусь давлат университетида бир вақтнинг ўзида таҳсил олмоқда. У 2022 йилда мактабни олтин медаль билан тамомлаган бўлиб, 2024 йилда Пекин университети раҳбарияти уни синфидаги энг яхши талаба сифатида таърифлаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Лукашенко президентликка қайта номзодини қўймаслигини эълон қилди | Zamon.uz