Жаҳон

Жанубий Корея собиқ президентининг рафиқаси ҳибсга олинди

У порахўрлик ва сайловларга аралашганликда айбланмоқда.

Жанубий Корея собиқ президентининг рафиқаси ҳибсга олинди

Жанубий Корея собиқ президенти Юн Сок Ёлнинг рафиқаси Ким Гон Хи коррупция айбловлари билан ҳибсга олинди. Сеул марказий туман суди унга нисбатан ҳибсга олиш ордерини берган бўлиб, бу тарихда илк бор собиқ президент ва унинг турмуш ўртоғи бир вақтнинг ўзида қамоқда қолаётган ҳолатни юзага келтирди. Прокурорлар ордер берилишига “далилларни йўқ қилиш хавфи” сабаб бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

 

Ким Гон Хига капитал бозор ва молиявий инвестициялар қонунларини бузиш, ноқонуний сиёсий маблағ олиш ҳамда қимматбаҳо совғаларни қабул қилиш каби учта асосий айблов қўйилган. У 2009–2012 йилларда БМВ дилерлиги Деутсч Моторс акцияларини манипуляция қилиш орқали 800 миллион вон (тахминан 428 минг фунт) даромад олганликда гумон қилинмоқда. Шунингдек, у 2022 йилги қўшимча сайловларда консерватив Халқ кучи партияси номзод танловларига таъсир кўрсатиш учун ноқонуний сўров хизматлари орқали 270 миллион вон қийматидаги сиёсий маблағларни олганликда айбланмоқда.

 

Учинчи айбловга кўра, Ким Гон Хи Камбоджадаги қурилиш лойиҳаларига ижобий шароит яратиш эвазига бир шаман воситачилиги орқали “Бирлашиш черкови”дан Чанел сумкалари ва қиммат заргарлик буюмлари каби ҳашаматли совғаларни қабул қилган. У сўнгги ҳафтада етти соатдан ортиқ терговчиларга сўроқ бериб, барча айбловларни рад этди.

 

Ким Гон Хи Сеулнинг жануби-ғарбидаги Намбу қамоқхонасида сақланади, унинг эри эса июль ойидан бери Сеул қамоқхонасида. У собиқ президентлик даврида катта сиёсий таъсирга эга бўлган шахс сифатида танилган, бироқ Диор сумка можароси каби бир қатор жанжалларга ҳам аралашган. Яқинда унинг магистр ва докторлик даражалари илмий ишлардаги плагиат сабаб бекор қилинди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.