Жаҳон

АҚШ ва Россия ўртасидаги тарихий учрашув вақти расман белгиланди

Аляскада ўтадиган Путин–Трамп учрашуви “синалувчи босқич” бўлиб, келгусида Путин–Зеленский мулоқотига йўл очиши мумкин.

АҚШ ва Россия ўртасидаги тарихий учрашув вақти расман белгиланди

Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг тарихий учрашуви 15-август куни АҚШнинг Аляска штатида бўлиб ўтади. Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилишича, музокаралар маҳаллий вақт билан 11:30 да бошланади.

 

Дастлаб икки давлат раҳбарлари таржимонлар иштирокида юзма-юз суҳбатлашади. Шундан сўнг учрашув делегациялар иштирокида давом этиб, ишчи нонушта билан якунланади. Мулоқотнинг аниқ давомийлиги суҳбат мазмунига қараб белгиланади. Асосий муҳокама мавзуси Россия–Украина можаросини ҳал этиш бўлади.

 

Россия делегациясида молия вазири Антон Силуанов, мудофаа вазири Андрей Белоусов, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев бор.

 

Ушаковнинг сўзларига кўра, ушбу учрашув “синалувчи босқич” бўлиб, келгусида Путин ва Украина президенти Владимир Зеленский ўртасида тўғридан-тўғри музокараларга замин яратиши мумкин.

 

Музокараларда “ҳудудлар алмашинуви” масаласи ҳам кун тартибида туради. Трамп бу жараёнда ҳар икки томон учун “ёқимсиз бўлиши мумкин бўлган шартлар” мавжудлигини, фронт чизиқлари ўзгариши эҳтимолини билдирган. Агар музокаралар муваффақиятсиз якунланса, у жараёндан чиқиб кетишини истисно этмаган.

 

Россия Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат Конституциясида ҳудудий тузилиш қатъий белгиланганини таъкидласа, Зеленский ҳам ҳудудий ўзгаришларсиз ечим тарафдори эканини маълум қилган.

 

“The Telegraph” нашри эса ўз манбаларига таянадиб, Трамп учрашувда Москва учун бир нечта қулай таклифлар, жумладан, Россияга Аляскадаги табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини бериш ҳамда Россия авиация саноатига қўйилган АҚШ санкцияларни бекор қилиш масаласини кўтариши мумкинлигини хабар қилди.

 

custom img

Собиқ исроиллик ҳарбийлар Трампни Нетаняхуга босим ўтказишга чақирди

Нетаняхунинг АҚШга ташрифи арафасида Исроилнинг собиқ ҳарбий ва разведка раҳбарлари Трампни Ғарбий соҳилдаги зўравонликларни тўхтатиш учун аралашишга чақирди.

custom img

АҚШ ҳарбийлари Трампни ракета захиралари камайгани ҳақида огоҳлантирди — АP

Стратегик ўқ-дорилар захирасининг камайиши АҚШнинг ҳарбий имкониятларига таъсир қилиши мумкин.

custom img

Тожикистонда ҳижоб, соқол ва арабча кийимларга чеклов кучайтирилди

Маҳаллий ҳокимият аёлларни анъанавий тожик миллий либосларини кийишга чақирмоқда.

custom img

Россия ва Шимолий Корея янги стратегик йўлакни якунламоқда

Айрим таҳлилчилар кўприк ҳарбий юкларни ташиш учун муҳим йўлакка айланиши мумкинлигини билдирмоқда.

custom img

Жанубий Кореянинг собиқ президенти яна 18 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Умрбод қамоқ жазосини ўтаётган Юн Сок Ёл сайлов қонунчилигини бузганлик бўйича ҳам айбдор деб топилди.

custom img

Исроил Суриянинг жанубида таҳдидли варақалар тарқатди

Варақаларда Исроил армиясига қарши ҳар қандай ҳаракатни тўхтатиш талаби илгари сурилган.

custom img

Исроил АҚШ ёрдамисиз омон қололмайди — Трамп

Америка президенти, аввало, Эрон атрофидаги вазиятни назарда тутганини таъкидлади.

custom img

Нигерияда қишлоққа уюштирилган ҳужумда камида 30 киши ҳалок бўлди

Ҳозирча ҳужум учун ҳеч бир қуролли гуруҳ жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"