Жаҳон

Америкада 13 ёшли бола 70 метрлик қоядан йиқилиб, омон қолди

У жарликда 4 кун озиқ-овқатсиз ва сувсиз қолиб кетган.

Америкада 13 ёшли бола 70 метрлик қоядан йиқилиб, омон қолди

АҚШнинг Миссури штатида жарликдан қулаб тушган 13 ёшли бола мўъжизавий тарзда омон қолди, дея хабар бермоқда “Газета.ру” нашри.

 

Коди исмли бола 27 июль куни Гуз-Крик кўли яқинида яшовчи дўстининг уйига бориш учун скейтбордда кетаётганда ғойиб бўлган. У уйга қайтмагач, оила полицияга қўнғироқ қилган. Кўнгиллилар, қариндошлар ва шериф ходимлари иштирок этган қидирув ишлари 80 соатдан ортиқ давом этди.

 

Уч кундан кейин Кодининг акаси скейтбордни топиб олди ва Дарил исмли хизмат ити қутқарувчиларни тик қояга етаклади. Пастки қисмида, жазирама қуёш остида, мактаб ўқувчиси тирик, аммо жиддий жароҳатлар билан топилган.

 

Ўсмир вертолётда Сент-Луис болалар касалхонасига етказилган, у ерда сунъий нафас олдириш аппаратига уланган ва реанимация бўлимида сақланмоқда.

 

Шифокорларнинг айтишича, тикланиш жараёни узоқ бўлади. Коди оғир аҳволда реанимацияда қолмоқда ва жароҳатлар билан курашишда давом этмоқда. Ҳолати стабиллашганидан кейин у реабилитация марказига ўтказилади.

custom img

Эронда Трампнинг ўғлини ўлдирганлик учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилинди

Эрон телевидениеси Баррон Трампнинг эҳтимолий манзиллари ва университетга бориш йўналиши кўрсатилган лавҳани эълон қилди.

custom img

Эрон келгуси 50 йиллик таҳдидларга тайёргарлик кўрмоқда

Мудофаа вазирлиги мамлакатга келгусида юзага келиши мумкин бўлган хавфсизлик таҳдидларини ўрганиб, мудофаа сиёсатининг узоқ муддатли йўналишларини белгилади.

custom img

“Уруш давом этаётган пайтда сайлов ўтказиш Украинани парчалаб юборади” – Зеленский

Украина президенти мамлакатда сайлов ўтказиш масаласини муҳокама қилишдан аввал уруш шароитидаги хавфсизлик муаммолари ва жамиятдаги эҳтимолий бўлинишларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаган.

custom img

Россияда икки Тожикистон фуқароси аёллар кийимида юргани учун депортация қилинади

Шунингдек, уларга нисбатан 10 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

custom img

Эрон “Макка келишуви”га қўшилиш таклифини олди

Теҳрон минтақада умумий “хавфсизлик соябони” яратилишини ижобий баҳоламоқда.

custom img

"Эркакларнинг бир-бирини қучоқлаб, ўпиши тўғри иш эмас" — Тоқаев

Қозоғистон Президенти эркаклар, хусусан, ҳарбийлар ўртасида қучоқлашиш одатини танқид қилди.

custom img

Омскда қурилишдаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида жами тўрт киши, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари ҳалок бўлган.

custom img

Тўқаев янги президентлик муддатига сайланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Қозоғистон янги Конституцияси амалдаги президентга яна бир бор президентлик сайловида қатнашиш имконини берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"