Жаҳон

АҚШда фалаж беморларнинг ички нутқини ўқийдиган мия чипи яратилди

Синовларда 4 нафар фалаж бемор иштирок этди, аниқлик 74 фоизга етди.

АҚШда фалаж беморларнинг ички нутқини ўқийдиган мия чипи яратилди

АҚШнинг Стэнфорд университети олимлари фалажланган беморларда ички нутқни аниқлаш ва қайта тиклаш имконини берувчи илк мия чипини синовдан ўтказди. Бу ҳақда Financial Times нашри маълум қилди.

 

Аввалги тадқиқотларда инсон гапиришга уриниш пайтида миянинг мотор кортекси фаолияти ўрганилган бўлса, янги технология фикрлаш жараёнида юзага келадиган сигналларни ҳам қайд этишга муваффақ бўлди.

 

“Биз илк бор инсон гапиришни хоҳлашидан аввал мияда қандай жараёнлар кечишини тушуна олдик”, — дея таъкидлади профессор Эрин Кунтс.

 

Лойиҳа доирасида фақат кўз ҳаракатлари орқали мулоқот қила оладиган тўртта шол беморда тажрибалар ўтказилди. Уларнинг мотор кортексига махсус электродлар жойлаштирилди. Сунъий интеллект ёрдамида нерв импулсларининг фонемаларга мос нақшлари аниқланиб, сўз ва гаплар шакллантирилди.

 

Декодлаш аниқлиги реал вақт режимида 74 фоизга етгани қайд этилди. Стэнфорд олими Френк Уилеттнинг фикрича, келажакда бу каби тизимлар фақат фикр кучи орқали тўлиқ нутқни қайта тиклаш имконини бериши мумкин.

 

Мутаҳассислар, шунингдек, фойдаланувчиларнинг фикрлари махфийлигини таъминлаш мақсадида махсус пароль тизимини ҳам ишлаб чиқишган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШда фалаж беморларнинг ички нутқини ўқийдиган мия чипи яратилди | Zamon.uz