Жаҳон

Қирғизистонда болаларда кам учрайдиган хавфли генетик синдром аниқланди

Касалликда оғиз атрофида жигарранг доғлар, ошқозон-ичак тизимида полиплар кузатилади ва улар вақт ўтиши билан хавфли ўсмага айланиши мумкин.

Қирғизистонда болаларда кам учрайдиган хавфли генетик синдром аниқланди

Қирғизистон соғлиқни сақлаш тизими шифокорлари болада жуда кам учрайдиган генетик касаллик — Пейтс–Жегерс синдромини аниқлашди. Бу ҳақда Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш миллий маркази маълум қилди.

 

Марказ раҳбари Султон Стамбековнинг сўзларига кўра, касаллик ирсий характерга эга бўлиб, бола ҳаётининг илк даврида аломатларини намоён қилади. Унинг асосий белгилари тери ва шиллиқ пардаларда майда жигарранг ёки қора доғларнинг пайдо бўлиши, шунингдек, ичакларда полиплар ўсиши билан боғлиқ.

 

Полиплар дастлаб хавф туғдирмаслиги мумкин, бирок вақт ўтиши билан улар саратон ривожланиши хавфини кучайтиради. Касаллик ошқозон, йўғон ичак, ошқозон ости бези, саратонни юзага келтириши мумкин.

 

Аломатлар қаторида қорин соҳасида оғриқлар, ичак фаолиятининг бузилиши (ич қотиши ёки тўсилиб қолиши), қон кетиш туфайли ривожланадиган камқонлик ҳамда тез чарчаш ҳолатлари кузатилади.

 

Ушбу синдром STK11 генидаги мутация туфайли пайдо бўлади ва аутосомал-доминант йўл билан авлодларга ўтади. Ота-оналардан бирида бўлса, фарзандда ҳам кузатилиши эҳтимоли ярмидан кўп бўлади.

 

Касалликни эрта аниқлашда эндоскопия ва генетик таҳлиллар муҳим аҳамият касб этади. Даволаш жараёнида полипларни олиб ташлаш ҳамда беморни доимий кузатув остида сақлаш зарур.

 

Шифокорлар ота-оналарга мурожаат қилиб, болаларда ғалати тошмалар ёки овқат ҳазм қилишдаги бузилишлар кузатилса, кечиктирмасдан мутахассисларга мурожаат этишни тавсия қилишди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.