Жаҳон

Грецияда 273 йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди

Самолёт 450 метр баландликка кўтарилганда ўнг двигателда носозлик юзага келган.

Грецияда 273 йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди

Грециянинг Корфу аэропортидан парвоз қилган Condor Airways’нинг Boeing 757-300 самолётида фавқулодда ҳолат юз берди. Самолётда 273 йўловчи ва 8 нафар экипаж аъзоси бўлган. Парвоз бошлангандан бир нечта дақиқа ўтиб самолётнинг ўнг двигатели ёниб кетган. Бу ҳақда “Philenews” хабар берди.

 

Гувоҳларнинг айтишича, самолёт ҳавога кўтарилганидан сўнг портлашга ўхшаш овоз эшитилган, орадан кўп ўтмай двигатель ёнган. Хабарларга кўра, самолёт баландлиги 450 метрга етганида носозлик юзага келган. Учувчилар двигательни ўчиришга ҳаракат қилган, бироқ бунга муваффақ бўлмаган.

 

Корфу аэропортида фавқулодда ҳолат сигнали эълон қилинган бўлса-да, учувчилар бир двигатель ёрдамида парвозни давом эттиришга қарор қилган. Шундан сўнг самолёт 8 минг фут баландликка кўтарилиб, хавфсиз тарзда Италиядаги Бриндизи аэропортига қўнган.

 

Condor Airways расмий баёнотида: “Йўловчилар хавфсизлиги биз учун биринчи ўринда. Ҳар қандай ноқулайлик учун узр сўраймиз”, дея маълум қилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмагани билдирилган.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Грецияда 273 йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди | Zamon.uz