Жаҳон

Тел-Авивда юз минглаб исроиллик норозилик намойиши ўтказди

Улар ҳукуматдан гаровга олинганларни озод қилишни сўрамоқда.

Тел-Авивда юз минглаб исроиллик норозилик намойиши ўтказди

17 август, якшанба куни бир неча юз минг киши Тел-Авивда кўчаларга чиқиб, Исроил ҳукуматидан Фаластиннинг ҲАМАС радикал исломий ҳаракати билан гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришишни талаб қилди.

 

Дастлаб майдонга 150 мингга яқин одам келган. Уларга яна 70 минг киши қўшилди, улар гаровга олинганларнинг оила аъзолари билан бирга Савидор Мерказ темир йўл вокзалидан акция ўтказиладиган жойга боришди. Улар орасида исроиллик машҳур актриса Гал Гадот ҳам бор эди. Кейинчалик йиғилганлар сони кўпайди. Қуддусда Исроилнинг собиқ президенти Реувен Ривлин гаровга олинганларни озод қилиш ва ҲАМАС билан келишувга эришиш учун намойишга қўшилди.

 

Намойишчилар Исроил расмийларининг Ғазо секторидаги урушни кенгайтириш қарорига қарши чиқишди ва фаластинлик террорчилар қўлида бўлганларни қайтариш бўйича музокаралар олиб бориш тарафдори бўлишди.

 

Исроилнинг “Channel 12” телеканали исроиллик расмийга таяниб, мамлакат расмийлари ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича қисман келишувга эришиш имкониятини кўриб чиқиши мумкинлиги ҳақида хабар берди.

 

“Исроил ҳозирча фақат кенг қамровли келишувга эришишга тайёр. Аммо урушни тугатиш бўйича ҳал этилмаган масалалар жуда кўп”, деди расмий.

 

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху яқин-яқингача “барча гаровга олинганлар бўйича кенг қамровли келишув”ни таъкидлаб келган ва унинг барча талаблари бажарилмагунча урушни тўхтатиш ниятида эмас эди.

 

Исроилнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҲАМАС қўлида бир неча ўнлаб гаровга олинганлар, шунингдек, 300 нафар ҳалок бўлганларнинг жасадлари қолмоқда.

 

Исроил хавфсизлик маҳкамаси 8 август куни ҲАМАСни “мағлубиятга учратиш” ва Ғазо шаҳрини ҳарбий назоратга олиш режасини тасдиқлади. Бу қарор урушни тўхтатиш бўйича халқаро чақириқлар кучайиб бораётганига қарамай қабул қилинди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.