Жаҳон

“Мен сукут сақлашни истамайдиган халқнинг овозини олиб чиқаман”

“Дунё гўзали” танловида илк бор фаластинлик модель иштирок этадиган бўлди.

“Мен сукут сақлашни истамайдиган халқнинг овозини олиб чиқаман”

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Таиланднинг Пак Крет шаҳрида бўлиб ўтадиган “Дунё гўзали” танловида тарихда илк бор фаластинлик модель Надин Аюб иштирок этади.

 

Надин Аюб 2022 йилда “Miss Falastin” тожини қўлга киритган ва ўша йили “Miss Earth” танловида кучли бешликка кирган ва ўз мамлакатининг танловдаги биринчи вакилига айланган.

 

Надин Аюб Фаластинда давом этаётган гуманитар инқироз туфайли халқаро мусобақалардаги иштирокини қолдирганини айтди.

 

“Тарихда илк бор Фаластиннинг бу танловда иштирок этиши мен учун катта шараф. Ғазо секторидаги халқим оғир кунларни бошдан кечираётган бир вақтда мен сукут сақлашни истамайдиган халқнинг овозини олиб чиқаман. Мен дунё кўриши керак бўлган қудратга эга ҳар бир фаластинлик аёл ва бола номидан сўзлайман”, деб ёзди модель ўз саҳифасида.

 

Маълумот учун, Надине Аюб - малакали овқатланиш мутахассиси, шунингдек, адабиёт ва психология бўйича илмий даражаларга эга. У аёлларни қўллаб-қувватлайдиган хайрия платформаси асосчиси.

 

Аюб, шунингдек, аёлларни рақамли медиа ва барқарор тадбиркорлик кўникмаларига ўргатувчи Olive Green академиясига асос солган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

“Мен сукут сақлашни истамайдиган халқнинг овозини олиб чиқаман” | Zamon.uz