Жаҳон

Қозоғистонда судья журналистларга тилини чиқарди

Қозоғистон суд тизими воқеага муносабат билдириб, суд обрўсига зарар етказувчи ҳаракатлар қатъий назоратга олинишини таъкидлади.

Қозоғистонда судья журналистларга тилини чиқарди

Жорий йилнинг 18 август куни Қозоғистоннинг Чимкент шаҳар судида бўлиб ўтган суд мажлиси чоғида кутилмаган воқеа юз берди. Шаҳар ҳокими ўринбосари Руслан Берденовга уюштирилган ҳужум иши бўйича суд жараёнида раислик қилаётган судья Абинур Қорабоев матбуот вакилларига тилини чиқаргани акс этган видео тарқалди дея хабар бермоқда media.az нашри.

 

Мазкур ҳолатни журналистлардан бири тасвирга олиб, ўзининг Facebook саҳифасига жойлаштирган. Видеода судья ҳазил тариқасида тилини чиқаргани кўринган бўлса-да, воқеа кенг жамоатчиликнинг кескин муносабатига сабаб бўлди.

 

Қозоғистон суд ҳокимияти раҳбарияти ҳолат юзасидан ички текширув бошланганини маълум қилди. Расмий изоҳда суд тизими обрўсига путур етказувчи хатти-ҳаракатларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши қайд этилган.

 

Эслатиб ўтамиз, ушбу жиноят иши вилоятда энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулардан бири бўлиб, жабрланувчининг юқори мавқеи ва жамоатчиликнинг қизиқиши жараённи янада эътиборга молик қилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Қозоғистонда судья журналистларга тилини чиқарди | Zamon.uz