Жаҳон

Остонада 10G интернет ишга туширилди

У ҳозирда синов тариқасида ишламоқда.

Остонада 10G интернет ишга туширилди

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида секундига 10 гигабит (10G) гача тезликка эга симли интернетни синовдан ўтказиш бўйича тажриба лойиҳаси ишга туширилди.

 

Маълум қилинишича, лойиҳа Huawei Technologies Kazakhstan va Astana Innovations АЖ ўртасида АКТ инфратузилмасини биргаликда ривожлантириш бўйича имзоланган ўзаро англашув меморандуми доирасида амалга оширилмоқда. Ташаббус Остона ҳокимлиги томонидан қўллаб-қувватланди.

 

Тақдимот давомида иштирокчилар 10G PON технологияси ва унинг афзалликлари билан таништирилди, шунингдек, янги авлод ускуналари: оптик терминаллар, замонавий OLT ва Wi-Fi стандарти 7 намойиш этилди.

 

Демо зонада меҳмонлар уланиш тезлигини шахсан ўлчаш ва хизматлар барқарорлигини баҳолаш имкониятига эга бўлди. Тармоқ синовлари секундига 9490 мегабитгача юклаш тезлигини кўрсатди, бу ресурс талаб қилувчи хизматларнинг барқарор ишлаши учун етарли.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Остонада 10G интернет ишга туширилди | Zamon.uz