Жаҳон

Зеленский: Россия вақтни чўзиб, АҚШ санкцияларидан қочмоқчи

Унинг сўзларига кўра, Путин ультиматумлар орқали тинчликка эришишни чўзмоқда.

Зеленский: Россия вақтни чўзиб, АҚШ санкцияларидан қочмоқчи

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия урушни якунлашга тайёр эмаслигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Москва жараённи атайлаб чўзмоқда ҳамда АҚШнинг янги санкцияларидан қочишга уринмоқда.

 

Бу ҳақда Зеленский 22 август куни Киевда НАТО бош котиби Марк Рутте билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.

 

“Россия ультиматумлар қўймоқчи ва улар орқали урушни тугатиш имкониятини кечиктирмоқда. Улар АҚШ санкцияларидан қутулиш учун барча чораларни кўрмоқда”, — деди Украина раҳбари.

 

Зеленскийнинг таъкидлашича, Москва етакчилар даражасида Украина билан саммит ўтказишга қизиқмаяпти, чунки аслида урушни якунлаш ниятида эмас.

 

Шунингдек, у Россия билан потенциал учрашув бўйича келишув мавжуд эмаслигини қўшимча қилди. Бироқ Зеленский фикрича, “Путинни тўхтата оладиган ягона шахс” – АҚШ президенти Доналд Трампдир.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Зеленский: Россия вақтни чўзиб, АҚШ санкцияларидан қочмоқчи | Zamon.uz