Жаҳон

Ҳиндистонда она ўғлини тимсоҳ оғзидан қутқариб қолди

35 ёшли аёл беш дақиқа давомида ёввойи ҳайвон билан олишган.

Ҳиндистонда она ўғлини тимсоҳ оғзидан қутқариб қолди

Ҳодиса Ҳиндистоннинг Дакия қишлоғида, Гагра дарёсига туташ каналда содир бўлган. Виру исмли бола чўмилаётган пайтда унга тахминан етти метр узунликдаги тимсоҳ ташланиб, уни дренаж ариғига судрай бошлаган. Онаси боланинг қичқирғини эшитиб, ўз ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда сувга сакраб тушиб, тимсоҳни темир таёқ билан ура бошлаган. Бу ҳақда Times of India хабар бермоқда.

 

Гувоҳларнинг айтишича, аёл беш дақиқа давомида ёввойи ҳайвон билан олишган ва ниҳоят уни қўйиб юборишга мажбур қилган. Бола ва онаси жароҳат олган, бироқ ўрмончилар маълумотига кўра, Вирунун ҳаёти хавф остида эмас.

 

Муассасалар канал бўйлаб ҳимоя тўрлари ўрнатишни бошлади ва аҳолига ёмғирли мавсумда сув ҳавзаларида чўмилмаслик ҳақида огоҳлантириш берди.

 

Расмий маълумотларга кўра, 2020-йилдан буён ушбу ҳудудда тимсоҳларнинг одамларга ҳужуми билан боғлиқ 17 та ҳолат қайд этилган, шундан 5 таси ҳалокат билан тугаган. Экологлар бу ҳолатни ҳайвонларнинг табиий яшаш жойлари бузилиши ва браконьерлик билан боғлашмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.