Жаҳон

Шимолий Корея Сеулни провокацияда айбламоқда

Жанубий Корея ҳарбийлари КХДР билан чегарада огоҳлантирувчи ўқ очган.

Шимолий Корея Сеулни провокацияда айбламоқда

Шимолий Корея Жанубий Корея ҳарбийларини чегарада провокацион ҳаракатларда айблади. Бу ҳақда Корея Халқ Армияси Бош штаби ўринбосари, генерал-лейтенант Ко Жонг Чхол маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Жанубий Корея ҳарбийлари чегарада тўсиқ ўрнатаётган КХДР аскарларига қарата катта калибрли пулемётдан 10 дан ортиқ ўқ узган.

 

Пхеньяннинг билдиришича, бу воқеа АҚШ ва Жанубий Корея ўтказаётган Ulchi Freedom Shield қўшма ҳарбий машғулотлари фонида юз берган. “Бундай ҳаракатлар хавотирли аломат бўлиб, вазиятни янада кескинлаштириши мумкин. Армиямиз чегарадаги ҳолатни диққат билан кузатиб бормоқда”, деди генерал-лейтенант Ко Жонг Чхол.

 

Жанубий Корея Бирлашган штаб бошлиқлари эса баёнотида, ўқ узиш ҳолати Шимолий Корея аскарлари ноаниқ қурилиш ишлари олиб бораётган пайтда ҳарбий демаркация чизиғини қисқа муддатга кесиб ўтганидан сўнг юз берганини тасдиқлади. Уларнинг қайд этишича, Шимолий Корея аскарлари ҳудудига ортга қайтган, қарши томондан эса жавоб ўқи бўлмаган.

 

Сўнгги ойлар давомида Жанубий Корея чегарада бир неча бор огоҳлантирувчи ўқлар ва карнай орқали хабар бериш усулларидан фойдаланган. Мутахассисларнинг фикрича, Шимолий Корея чегарани мустаҳкамлаш, миналар қўйиш ва бошқа ишлар олиб бораётгани сабабли бу каби вазиятлар тобора тез-тез кузатилмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Шимолий Корея Сеулни провокацияда айбламоқда | Zamon.uz