Жаҳон

“Менинг ҳибсга олинишим Франция полициясининг хатоси”

Павел Дуров Париж полицияси фаолиятини танқид қилди.

“Менинг ҳибсга олинишим Франция полициясининг хатоси”

Телеграм асосчиси Павел Дуров ўтган йили Францияда ҳибсга олиниши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг хатоси туфайли содир бўлганини маълум қилди.

 

Дуровнинг сўзларига кўра, 2024 йил августига қадар Франция полицияси на миллий, на Европа қонунларига тўлиқ амал қилган. Улар Телеграмъга сўров юбориш учун зарур бўлган қонуний тартибни бузган, ҳатто бу тартибни Google орқали осон топиш мумкин бўлганини ҳам эътиборга олмаган.

 

Дуров ўша пайтда номаълум шахслар мессенжер орқали жиноятларни мувофиқлаштиргани баҳонасида тўрт кун ушлаб турилган.


"Платформа фойдаланувчиларининг ҳаракатлари учун унинг бош директорини ҳибсга олиш — ҳуқуқий ҳам, мантиқий жиҳатдан мутлақо асоссиз эди," — дея таъкидлади у.

 

Дуровнинг айтишича, “ғалати ҳибс”дан бир йил ўтган бўлса ҳам, у ҳануз ҳар икки ҳафтада Францияга қайтишга мажбур ва апелляция жараёни ҳамон якунланмаган.

 

"Менинг ҳибсга олиншишимнинг ягона оқибати — Франциянинг эркин давлат сифатидаги обрўсига путур етиши бўлди. Аммо битта нарса аниқ: биз курашни давом эттирамиз ва ғалаба қозонамиз," — деди Телеграм асосчиси.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

“Менинг ҳибсга олинишим Франция полициясининг хатоси” | Zamon.uz