Сирдарёда 3 нафар эгизак чақалоқ дунёга келди
Ҳозирда она ва чақалоқларнинг аҳволи яхши.

Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиалида 3 нафар эгизак чақалоқ туғилди. Бу ҳақида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Боёвут тумани “Бунёдкор” маҳалласида яшовчи 2001 йилда туғилган она 3 нафар фарзандни дунёга келтирган.
Янги туғилган чақалоқларнинг вазни: биринчи ўғил бола — 1 кг 920 гр, иккинчи ўғил бола — 2 кг 710 гр, қиз бола — 2 кг 830 гр.
Ҳозирда она ва чақалоқларнинг аҳволи яхши, улар шифокорлар назоратида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятида ҳам 3 нафар эгизак чақалоқ (икки ўғил, бир қиз) туғилгани ҳақида хабар берилганди.







