Жаҳон

Америкага кучли қум бўрони ёпирилмоқда

39 минг аҳоли чироқсиз қолган, айрим парвозлар бекор қилинган.

Америкага кучли қум бўрони ёпирилмоқда

АҚШда ҳар йили ўтказиладиган “Burning man” фестивали арафасида Black Rock чўлига қум бўрони ёпирилди. Бу ҳақида маҳаллий нашрлар ёзмоқда.

 

Ноқулай об-ҳаво тадбир иштирокчиларининг лагерларига зарар етказган. Шамол тезлиги 80 км/соатгача етиб, қуриган кўл тубидан чанг кўтарилган. Кўриш масофаси эса 30 см гача қисқарган.

 

Финикс аэропортига ёпирилган қум бўрони сабаб барча парвозлар вақтинча бекор қилинди. Офат туфайли аэропорт электрсиз қолди, бўрон бинолар томининг бир қисмини ҳам учириб юборди.

 

Маълумот учун, “Burning man” фестивали ҳар йили АҚШнинг Невада штатидаги Black Rock чўлида ўтказилади. У август ойининг охирида бошланади ва сентябрнинг бошида тугайди. Тадбирда бутун дунёдан минглаб иштирокчилар ташриф буюришади.

 

Бундан аввалги тадбирларда ҳам об-ҳаво билан боғлиқ ноқулай вазиятлар юз берган. Хусусан, 2023 йилнинг 3 сентябрь куни “Burning man фестивалининг бир неча минг иштирокчиси кучли ёмғир сабабли саҳрода қолиб кетган.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Америкага кучли қум бўрони ёпирилмоқда | Zamon.uz