Илон Маск Apple ва OpenAI’ни судга берди
У миллиардлаб доллар компенсация талаб қилмоқда.

Bloomberg хабарига кўра, америкалик миллиардер Илон Маскнинг X ва xAI компаниялари Apple’нинг ChatGPT’ни iPhone’ларга ягона интеграцияланган чат-бот сифатида жорий этиш қарорига қарши суд даъвоси киритди.
Маскнинг ҳуқуқшунослари бу қарор рақобатни сусайтираётгани, сунъий интеллект соҳасидаги инновацияларни чеклаётгани ва фойдаланувчилар танлов имкониятларини йўққа чиқараётганини таъкидлади. Даъво доирасида миллиардлаб доллар компенсация талаб қилинмоқда.
OpenAI вакили бу ҳолатни “Маскнинг доимий босим сиёсатининг бир қисми” сифатида баҳолади. Apple эса ҳозирча изоҳ бермади.







