Жаҳон

Трамп: Ғазо можароси икки-уч ҳафта ичида ҳал қилиниши мумкин

АҚШ президенти можарони бартараф этишда ижобий хулоса яқин орада бўлишига ишонишини қайд этди.

Трамп: Ғазо можароси икки-уч ҳафта ичида ҳал қилиниши мумкин

АҚШ Президенти Доналд Трамп Ғазо секторида давом этаётган можаро қисқа муддатда ҳал этилиши мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда у Оқ уйда Жанубий Корея Республикаси янги сайланган Президенти Ли Чже Мён билан учрашуви олдидан журналистлар саволларига жавоб берар экан айтиб ўтди.

 

Трампнинг сўзларига кўра, Яқин Шарқда юзага келган вазият минг йиллар давомида давом этиб келаётган тарихий зиддиятларга бориб тақалади. Шу билан бирга, АҚШ президенти келгуси икки-уч ҳафта ичида муаммони бартараф этиш йўлида ижобий натижага эришиш мумкинлигини таъкидлади.

 

“Ўйлайманки, яқин икки-уч ҳафта ичида биз можаро бўйича яхши хулосага келамиз. Бу ҳақда гапириш мушкул, чунки бу ҳудуд асрлар давомида кескинлик ўчоғи бўлиб келган”, — деди Трамп.

 

Унинг қайд этишича, АҚШ Яқин Шарқдаги тинчлик жараёнида фаол иштирок этишда давом этади ва минтақада барқарорликни таъминлашни устувор мақсад сифатида кўради. Трамп шунингдек, янги сайланган Жанубий Корея президенти билан ўтказилган музокараларда ҳам хавфсизлик, иқтисодий ҳамкорлик ва глобал муаммоларни муҳокама қилганини қайд этди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.