Жаҳон

Россияда ўзбекистонлик эркак ноқонуний миграция ташкил этгани учун қамалди

У Россияда мигрантларга сохта ҳужжат тайёрлаб берган.

Россияда ўзбекистонлик эркак ноқонуний миграция ташкил этгани учун қамалди

Камчаткада Ўзбекистон фуқаросига нисбатан ноқонуний миграцияни ташкил этиш иши бўйича суд ҳукми чиқарилди. Тергов маълумотларига кўра, у икки йил давомида ватандошларига қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб, Россия ҳудудида белгиланган муддатдан ортиқ қолишларига ёрдам берган.

 

Айбланувчи Москвадаги почта бўлимларида ватандошларининг паспортларини йиғиб олиб, уларга сохта чегара штамплари босган, миграция карталари ясаган ва уларни шериги орқали Петропавловск-Камчатский шаҳрига етказган. Жараён 2022 йил июлидан 2024 йил июнигача давом этган.

 

ФСБ ходимлари томонидан Москвада қўлга олинган эркак кейинчалик Камчаткага олиб келинган. Унинг шериги бир йилга озодликдан маҳрум этилиб, Россиядан чиқариб юборилган.

 

Суд мажлисида гумонланувчи ўз айбини тан олиб, қилган ишидан пушаймон эканини билдирган. Натижада Петропавловск-Камчатский шаҳар суди уни бир йил икки ой муддатга умумий тартибли колонияга қамаш тўғрисида қарор чиқарди. Ҳукм ҳозирча қонуний кучга кирмаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россияда ўзбекистонлик эркак ноқонуний миграция ташкил этгани учун қамалди | Zamon.uz