Жаҳон

“Трамп вафот этди” деган хабарлар ростми?

Ижтимоий тармоқларда Президент ҳақидаги хабар катта шов-шувга сабаб бўлмоқда.

“Трамп вафот этди” деган хабарлар ростми?

Сўнгги кунларда АҚШ президенти Дональд Трамп ҳақида “Трамп вафот этди” деган хабарлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. X (собиқ Twitter) платформаcида ушбу ҳештеглар минглаб марта ёзилди ва катта шов-шувга сабаб бўлди.

 

Миш-мишлар, асосан, Трампнинг 24 соат давомида омма олдида кўринмагани ва 30–31-август кунларига ҳеч қандай тадбир белгиланмагани ортидан кучайди. Трампнинг соғлиғига оид хавотирлар ҳам буга туртки бўлди. Ўтган ойда унинг қўлларида кўкаришлар пайдо бўлгани ҳақидаги тасвирлар тарқалган эди, бироқ шифокорлари бу ҳолатни қўл сиқишлар ва аспирин ичиш билан изоҳлаб, президентнинг умумий соғлиғи яхши эканини таъкидлаган.

 

Шу билан бирга, вице-президент JD Vance’нинг 27-август куни берган интервьюси ҳам муҳокамаларни кучайтирди. У Трампнинг 79 ёш бўлишига қарамай жуда фаол ишлаётганини айтиб, “у кечаси ҳам энг кеч қўнғироқ қилувчи ва эрталаб биринчи бўлиб телефонни қўлга оладиган одам,” дея изоҳ берди. Аммо унинг “кутилмаган воқеалар бўлиши мумкин” деган жумласи ижтимоий тармоқларда турли талқинларга сабаб бўлди.

 

Миш-мишларга “The Simpsons” мультсериали ҳам қўшилди. Сериал яратувчиси Мэтт Гроэнинг Сан-Диего Comic-Con тадбирида “Трамп вафот этса, одамлар кўчаларда рақс тушади, аммо президент Vance рақски тақиқ қўяди” деган ҳазиломуз гапни айтган. Сериалнинг ўтмишда бир неча воқеаларни олдиндан айтиб бергани ҳақида гап-сўзлар бўлгани сабабли, ушбу изоҳ “башорат” сифатида талқин қилинди. Ҳатто ижтимоий тармоқларда Трамп образидаги қаҳрамон йиқилиб тушадиган “монтaj қилинган” видео ҳам тарқалди.

 

Трампнинг бўш кун тартиби эса шов-шувни янада авж олдирди. #TrumpIsDead ва #TrumpDied каби hashtagлар юз минглаб постлар остида trendга айланди. Бироқ, Оқ уй ва президентнинг шифокорлари барча миш-мишларни рад этиб, Трампнинг соғлиғи яхши эканини яна бир бор тасдиқлади. Dr. Шон P. Барбабелла президентнинг барча текширувлари соғлом чиққанини, юрак ёки бошқа жиддий касаллик аниқланмаганини маълум қилди.

 

Мутахассислар бу галги миш-мишлар сиёсат ва интернет маданиятининг бирлашиши натижасида жуда тез тарқалганини айтишмоқда. Ҳозирча Трампнинг соғлиғи бўйича жиддий хавотирга сабаб бўладиган далил йўқ. 

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

“Трамп вафот этди” деган хабарлар ростми? | Zamon.uz